Latest news

21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  3 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  0 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  15 19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  1 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  60 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   7 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  5 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   12 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  26 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  4 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  36

ПФЛ: 14-тур номаълум муддатга қолдирилди, ЖЧдан кейин ўзгаришлар давом этади, Ўзбекистон кубоги формати ҳам ўзгаради News

ПФЛ: 14-тур номаълум муддатга қолдирилди, ЖЧдан кейин ўзгаришлар давом этади, Ўзбекистон кубоги формати ҳам ўзгаради

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши халқаро ўртоқлик ўйини сабаб Суперлига тақвимида навбатдаги ўзгариш юз берди ҳамда 14-тур Жаҳон чемпионати стартидан кейинга қолдирилди.

Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берилади.

ЎФА раҳбарияти миллий ва олимпия терма жамоаларининг халқаро майдондаги имиджини тиклаш мақсадида тақвимни уларнинг режасидан келиб чиқиб тузиш таклифини берган. Ўзбекистон миллий термаси Уругвай билан ўйин учун олис масофани босиб ўтади. Шундан келиб чиқиб, делегация 7 июнь кунги беллашув учун 2 июнь тонгида йўлга чиқади.

2-3 июнь кунлари Pepsi Суперлиганинг 14-тур учрашувлари бўлиб ўтиши керак эди. Миллий терманинг кенгайтирилган рўйхатидан дастлаб “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” ҳамда “Локомотив” клубларидан уч ва ундан ортиқ футболчи жой олганди. Мазкур ҳолат уларнинг чемпионатдаги ўйинларига ўз таъсирини кўрсатиши катта эҳтимол бўлиб турганди.

Шундан келиб чиқиб, ПФЛ 14-турни кейинроққа қолдирди. 15-турда эса икки ўзгариш юз берди. “Насаф” ҳамда “Бунёдкор” клублари иштирокидаги ўйин бир кун кейинга қолдирилди. Қолган учрашувлар ўз ўрнини сақлаб қолди. Вақтлар ва соатлар қуйида кўрсатиб ўтилган.

Суперлига. 15-тур.
10 июнь (якшанба)

“Навбаҳор” - “Қўқон-1912”           19:02
11 июнь (душанба)
“Қизилқум” — “Сўғдиёна”           19:30
12 июнь (сешанба)
“Нефтчи” - “Пахтакор”                  19:03
“Металлург” - “Насаф”                  19:11
“Локомотив” - АГМК                     19:11
 “Бухоро” - “Бунёдкор”                  19:32

Суперлига тақвимида Жаҳон чемпионатидан кейин ҳам ўзгаришлар юз бериши катта эҳтимол. Айни вақтда Ўзбекистон Кубоги форматига яна бир кичик ўзгариш киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, Осиё ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига шароит яратиш, шунингдек, бу жамоага чақирилган футболчилар сабаб айрим клублар азият чекмаслиги учун ҳам ўзгаришлар юз беради.

Мазкур ўзгаришлар орасида эҳтимолий декабрь санасида ўтиши керак бўлган Ўзбекистон Кубоги финалининг октябрда ўтказилиши масаласи ҳам бор. Боиси ЎФА ҳамда ПФЛ Кубок финалини ўтган йилдагидан кам бўлмаган байрам билан ўтказишни мақсад қилган.

Шунингдек, 2018 йил мавсумидаги бирорта ҳам ўйин декабрга қолмаслиги керак. Яхши биласизки, 2019 йилнинг январь ойида Осиё Кубоги старт олади. Шундан келиб чиқиб, миллий терма жамоа мураббийларига шароит яратиш ҳамда оғир мавсумни ўтказишга мажбур бўлаётган миллий терма футболчиларга декабрда озгина танаффус бериш муҳим фактор ҳисобланади.

ПФЛ бу каби ўзгаришлар учун футбол мухлислари ҳамда клублардан узр сўрайди. Умид қиламизки, улар бизни тўғри тушунади. Айни вақтда футболдаги ҳамма бир ёқадан бош чиқариб, терма жамоаларнинг халқаро майдонлардаги иштироки йўлида бирлашмоқда. 2019 йилги мавсумда ПФЛга на Осиё ўйинлари, на Жаҳон чемпионати ва на Осиё Кубоги ҳалал беради. Демак, тақвим бунда чиройли, ҳамма учун қулай ва ўзгаришларсиз бўлади.

Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика