Latest news

10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  0 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  2 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  5 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  10 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  13 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  16

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди News

"Пескара" - "Аталанта" учрашуви зилзила туфайли тўхтатилди

Кеча Италия А Сериясининг 10-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

ESPNFC нашрининг хабар беришича, Италия марказида икки соат ичида иккинчи зилзила кузатилганидан сўнг "Пескара" ҳамда "Аталанта" ўртасидаги баҳс мухлислар орасидаги қўрқув туфайли бир неча дақиқага тўхтатилди.

Учрашув бошланишига 90 дақиқа қолганида 5,4 магнитудали, баҳснинг 32-дақиқасида эса 6,1 магнитудали зилзилалар қайд этилган.

10 сония давомида мухлислар орасида ваҳима пайдо бўлди, хатто баъзилар стадионни тарк этди.

"Ўша вақтда нима бўлаётганини тушунмадик, чунки биз майдонда югураётгандик. Мухлислар бақиришини эшитиб, улар аренани тарк этаётганида ҳаммасини тушундик" - дейди "Пескара" ҳимоячиси Уго Кампаньаро.

Учрашув 4 дақиқага тўхтаб қолди ва кейин давом эттирилди. Ушбу ўйинда "Аталанта" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Зилзила маркази "Стадио Адриатико" аренасидан 180 км. узоқликда, Мачерата ва Перужа шаҳарлари орасида бўлган.

Икки ой олдин ҳам Италия марказида қаттиқ зилзила кузатилган эди. Ўшанда 300 га яқин аҳоли табиий офат туфайли оламдан кўз юмган.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика