"Персеполис" спорт директори: "Биз коронавирус билан яшашни ўрганишимиз керак"
31 may 2020 15:16
News
"Персеполис" спорт директори: "Биз коронавирус билан яшашни ўрганишимиз керак"
Гап-сўзларга қараганда, Эронда футбол 18 июндан бошлаб давом эттирилади. Шу куни "Истиқлол" - "Фулад" баҳси бўлиб ўтиши режага киритилган. Ушбу мамлакатда мана уч ойдирки ўйинлар ўтказилмаяпти.
Ҳозирда баъзи клублар чемпионатда иштирок этишдан бош тортмоқда. Афшин Пейровани ўз интервьюсида шундай деди: "Нима бўлганда ҳам футбол қайтиши керак. Коронавирус хавфи ҳамма жойда бор ва футбол ҳам бундан мустасно эмас. Лекин биз коронавирус билан яшашни ўрганишимиз керак, чунки вирус ҳали-бери кетадиганга ўхшамаяпти".
- "Коронавирус тўлиқ бартараф этилишига кафолат борми? Агар чемпионат давом этмаса, шу билан коронавирусга қарши вакцина топилиб қоладими? Футболчи билан оддий халқ ўртасида нима фарқ бор? Таксичилар, новвойлар ва бошқа касб эгалари ўз ишларига қайтмоқда. Нега энди футболчиларга мумкин бўлмаслиги керак? Биз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ўз ишимизни давом этиришимиз мумкин".
- "Мен жамоамиз майдонда ғалаба қозониб олтин медалларни қўлга киритишини хоҳлайман. Бизга шунчаки сиз чемпион деб эълон қилишлари татимайди. Ҳозирча баъзи клублар майдонга тушишдан бош тортяпти. Уларни тушунаман, аммо бу ечим эмас. Агар мавсум бекор қилинса, бу адолатдан бўлмайди", - дейди "Персеполис" спорт директори.
Comments