Latest news

07:37Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  1 03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  13 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   44 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  28 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  95 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  673 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2

Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди News

Пеп Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши ўйиндан кейин Ҳусанов ҳақида жуда илиқ фикрлар билдирди

"Манчестер Сити" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди.

Ушбу учрашувдан сўнг "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиоладан Ҳусанов ҳақида сўрашди. Пеп эса ушбу вазиятда 20 ёшли ҳимоячи манзилига илиқ сўзларни билдирди.

"Менга ёнг ёққан нарса - Ҳусанов аллақачон кийиниш хонасининг ёқимтойига айланган. У бугунги ўйинга тиш чўткаси ва бошқа нарсалар турадиган махсус сумкасиз, шунчаки футбол ўйнаш учун келди. Сиз унга гапирган пайтингиз, у фақат кулиб туради.

Аммо у жуда ишончли ўйинчи, жуда тез, ўта эпчил, тўп билан берган пасларининг сифати жуда юқори. У линияларни ёриб ўта оляпти, ушбу қобилият унда бор. Албатта, у яхшилаши керак бўлган жиҳатлар бор, аммо у эндигина 20 ёш. Жуда катта тезликка эга ўйинчиларни кўрганман, Абдуқодир шундайлардан бири. 

Одамлар уни олқишлашмоқда. У камгап, тинмай ишлайди, нолимайди, камтар. "Сити" мухлислари уни жуда яхши кўриб қолишларига шубҳам йўқ. "Челси"га қарши ўйиндан кейин ўзини тиклаб олиш осон эмасди, аммо у ўша кундан бошлаб ўта босиқлик кўрсатди. Охирги ўйинларда Ҳусановнинг кўрсатган ўйини жуда жуда ажойиб бўлди", -дейди Пеп Гвардиола.

Rating: +132   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика