Latest news

15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  0 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  0 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  6 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  1 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  1 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  13 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0

Педру Морейра: "Фақатгина ишлашда давом этишимиз керак" News

Педру Морейра: "Фақатгина ишлашда давом этишимиз керак"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Педру Морейра ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз ўйинни жуда яхши бошладик. Ўйин давомида кўплаб вазиятларга эга бўлдик ва устунлик қилдик. Ўтган ҳафта йўлга қўйган хатоларимизни кўриб чиққандик. Тўғрилашимиз керак бўлган муаммолар бор, уларни имкон қадар тезроқ ҳал этишимиз керак. Кичик хатолар сабабли бугунги учрашувда мағлуб бўлдик" - дея фикр билдирди португалиялик мутахассис ўйин ҳақида.

- "Пахтакор" ОЧЛда ўзидан кучли бўлган жамоаларни ҳимоявий ўйин ва тезкор қарши ҳужумларга таянган ҳолда мағлуб этди. "Пахтакор" кўпроқ ҳужум қилиши ва тўпга эгалик қилиши керак бўлган ўйинларда эса жамоа мағлуб бўлди. Масалан, ОКМК ва "Динамо" жамоангиз билан тўқнаш келганда кўпроқ ҳимояланишди. "Пахтакор" ростдан ҳужумкор ўйин намойиш этишда қийналмоқдами?

- Суперлига энди бошланди. Бизни олдинда узун йўл кутиб турибди ва биз барча қийинчиликларга тайёр бўлишимиз керак. Хатоларимиз устида ишлашимиз керак. Ҳужумда ҳам тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Имкониятларимиздан яхшироқ фойдаланишимиз керак. Сўнгги икки учрашувда рақибларимиз тезкор қарши ҳужумда ўтишди. Биз эса шундай вазиятларга тайёр бўлишимиз керак. Биз ўйин якунига келибгина ҳужумга зўр бердик, аслида эса биринчи дақиқаларданоқ шундай ўйнашимиз керак эди.

- Жамоада бир нечта муаммолар бор дедингиз. Ушбу муаммолар футболчилар мураббийнинг ғоясини тушунмаётганимданми ёки муаммо футболчиларнинг ўзидами?

- Мен барча футболчиларга ишонаман. Биз фақатгина ишлашда давом этишимиз керак. Машғулотларда булар устида ишлашимиз керак. Қайси футболчилар майдонга тушиши, менинг штабим билан муҳокамадан сўнг ҳал бўлади.

- "Пахтакор"нинг услуби доимий ҳужум ва қанот ҳимоячиларининг юқори позицияда ҳаракатланишига асосланган. Уч марказий ҳимоячи услубини синаб кўриш ҳақида ўйлаб кўрмадингизми? Сабаби, иккинчи бўлимда жамоангиз кўп ҳужум қилаётганида, "Динамо" қарши ҳужумларда сон жиҳатдан устунлик қилди. Рақибнинг учта ҳужумчисига қарши бор-йўғи иккита марказий ҳимоячи қолиб кетди. Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, учта марказий ҳимоячи билан ўйнаб кўриш ҳақида ўйламадингизми?

- Биз ҳар доим рақиб қандай услуб танлаши ҳақида ўйлаймиз. Биз турли хил услубларни синаб кўрамиз. Биз ўйин бошида бироз бошқачароқ ўйнадик, кейинчалик эса уч марказий ҳимоячи услубига ўтиб олдик. Сўнгги дақиқаларда эса ҳужумга кўпроқ эътибор қаратиш учун Жўрақўзиевни майдонга туширдик. Биз Анталияда барча тактик услубларни кўриб чиққанмиз ва керакли вазиятда тактикамизни ўзгартира оламиз.

- "Пахтакор" дастлабки икки учрашувда мағлуб бўлди. Клубдаги келажагингиз ҳақида нима деб ўйлайсиз? Бундай кутилмаган мағлубиятлардан сўнг раҳбарият сизни истеъфога чиқариши ҳам мумкин...

- Мен фақатгина ўз ишим ҳақида ўйлашимиз керак. Ўзингиз кўрдингиз бугун биз ғалаба қозониш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик, аммо кичик деталлар ўйин тақдирини ҳал этди. Ўз амбицияларимизга муносиб бўлишимиз керак.



Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика