Latest news

06:30Суперлига. "Қизилқум" ва "Машъал" йирик ҳисобда мағлубиятга учради, "Навбаҳор" эса Тошкентда ғалаба қозонди  0 03:50ПСВ Нидерландия чемпиони бўлди  1 01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  33 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  5 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  47 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  15 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  85 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  2

"Пахтакор"да Сергеевдан яхшироқ Абдухолиқов нега МТЖда йўқ? News

"Пахтакор"да Сергеевдан яхшироқ Абдухолиқов нега МТЖда йўқ?

Терма жамоа ўйнайдиган ва йиғин ўтказадиган пайтда ким тайёр бўлса, ўша футболчи майдонга тушиши ёки кенгайтирилган таркибдан жой олиши лозим.
Бутун дунёда шу аҳвол. Бугун МТЖнинг таркиби эълон қилинди. Ҳужум чизиғида муаммо кўзга ташланиб турибди. Менимча, шу 5та футболчининг ҳаммасидан ҳам Темурхўжа Абдухолиқов термага муносиброқ, нафақат бугун, эртага ҳам у бизга асқотади. Жорий мавсум жамоасини алмаштириш ниятида бўлган, аммо якунда "Пахтакор"да қолиб, гоҳ асосий таркибда, гоҳ захирада майдонга тушган бўлса-да, бугунги кунга келиб у ўз формасига кириб олган Абдухолиқов жамоадоши Сергеевдан анча кучли. Бир нечта ўйиндан бери имкониятга эга бўлиб турган Нагаевга берилаётган имкониятга у ҳам ҳақли. Авваллари терма жамоамиз ҳужум чизиғида Шацких ҳаракат қиларди. Исоқов, Холмуродов, Бердиев ва Мирхолдиршоев каби чемпионатда камида 25та гол урадиган ҳужумчиларимизга эҳтиёж сезмасдик. Лекин ҳозир 30та гол эмас, ҳеч бўлмаса 3та ўйинда битта гол урадиган ҳужумчига зормиз. Бошқаларга берилаётган имкониятга Темурхўжа Абдухолиқов ҳам ҳақли, у ҳам Ўзбекистон фарзанди, у ҳам ҳужумчи ва 2018 йилги саралаш босқичига келиб у ҳам етилади. Агар ҳозир уни Жепаров, Аҳмедов, Кападзе каби футболчилар орасида пишитиб олмасак, кейин кеч бўлади. Сиз ўқувчилар, бунга нима дейсиз? Ахир футбол фақат Сизлар учун!
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика