Latest news

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  0 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  7 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  88 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  217 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  23 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

"Пахтакор"да меҳнат қилаётган барчанинг олдида шляпамни ечаман". Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани News

"Пахтакор"да меҳнат қилаётган барчанинг олдида шляпамни ечаман". Шота Арвеладзе иштирокидаги матбуот анжумани

Суперлига 23-турдан ўрин олган "Пахтакор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе фикрларини билдириб ўтди.




"Биринчи галда гапни узоқдан бошламоқчиман.  "Пахтакор" бу мавсумда ўзининг илк расмий учрашувини 10 февраль куни ўтказди. Бу пайтда ҳали чемпионат баҳслари бошланмаган эди. Ушбу мавсум бундай оғир ва қийин ўтишини ҳеч ким кутмаганди. Жамоамиздаги барчага, бутун Ўзбекистон халқига, мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Қийин даврни бошимиздан ўтказдик, бунга ўзим гувоҳ бўлдим. Бугунги кунни алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз. "Пахтакор" 13-бор Ўзбекистон чемпиони бўлди. Жамоа аввал ҳам кўп бор чемпионатда ғолиб чиққан, лекин бундай оғир ва қийин мавсум кам бўлган. Барча оиласи билан биргаликда касалланди: айримларнинг аёли, онаси, отаси... яна баъзилар яқинларини йўқотди. Машаққатли мавсум якунида жамоадаги ҳар бир шахс олдида шапкамни ечаман. Эрта тонгдан то кечқурунга қадар ҳамма ёрдам берди. Раҳбарият бир дақиқага бўлса-да, эътиборсиз қолдирмади. ЎФА ва ПФЛга ҳам катта раҳмат айтиб қоламан. Ҳа, биз катта фарқ билан чемпион бўлдик. Футболчиларни ҳам оғир мавсумдаги чемпионлик билан табриклайман ва раҳмат айтаман. Олдинда учта ўйин қолганини, биз ўз даражамизда тўп тепишимизни таъкидлаган бўлардим ва кубокда ҳам охиригача курашиб ғолиб бўлишни истаймиз. Мухлислар биздан ғалаба кутишади. ОЧЛда гарчи узоққа бора олмаган бўлсак-да, бунга жуда яқин келдик. Эслаш аламли, албатта. Чунки ажойиб спорт формасида эдик. Жамоа олдида вақт кўп, ОЧЛда ғолиб чиқиш учун фурсат етарли. Клубларга, қўллаб-қувватлаган барчага ташаккур изҳор қилмоқчиман. Ҳа, хатолар, камчиликлар кузатилди. Муҳими олдинга қараб интилиш ва ривожланиш керак", – дейди Шота Арвеладзе. 

- "Пахтакор" ички чемпионатда ғолибликни қўлга киритди. Мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Футболчиларга раҳмат айтмасликка ҳаққим йўқ. Биз айрим паллаларда тушунарсиз кунларни ўтказдик. Футболчи бухгалтер эмас, унинг жисмоний, руҳий тайёрлгарлиги муҳим. Яна бир бор футболчилар, клуб ходимлари, рахбарият олдида шляпамни ечаман. 

- Эрен Дердийок бугун қайдномадан ҳам ўрин олмади...

- "Бунёдкор" билан ўйиндан сўнг унда кичик жароҳат аниқланди. Тахминан бир ҳафтадан кейин сафимизга қайтади. 

- Жамоа сўнгги икки турда аввалги учрашувлардан фарқли ўлароқ қийналди, бунга қадар эса йирик ҳисобларда ғалаба қозониб келаётган эди. Бу нима билан боғлиқ? 

- 4-5 та гол уриш ҳамма ўйинда ҳам ўхшамаслиги мумкин. Бизга қарши ўйнаётган рақибни ҳам ҳурмат қилмоқ лозим. "Бунёдкор" билан баҳсни тўққиз киши бўлиб якунладик. 15 кун ичида кўп футболчилар биз билан машғулот ўтказмади. Айримлар жароҳат олишди. Мавсум охирида доим қийин бўлади. 

- "Пахтакор" учун жорий мавсумдаги энг қийин ўйин қайси ва энг яхши футболчи ким бўлди деб ўйлайсиз? 

- Мен учун ҳамма яхши ҳаракат қилди. Ҳар бир футболчи қийин ўйинда иштирок этди. Чемпионатдаги энг қийин ўйин борасида яхшилаб ўйлаб кўриш керак. АГМК билан 0:2 ҳисобида ортда бораётиб, якунда 2:2 натижасини қайд этдик. "Бунёдкор" билан охирги ўйин қийин ўтди. Жиззахда "Суғдиёна"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Бу борада яна бир бор ўйлаб кўриш лозим. 

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика