"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Исроил клубига ўтди ФОТО
01 feb 2018 20:28
News
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Исроил клубига ўтди ФОТО
"Пахтакор" клуби ярим ҳимоячиси Гиди Канюк фаолиятини ўз юртида давом эттирадиган бўлди.
Футболчи Тель-Авивнинг "Маккаби" клубига ўтганини ўзининг инстаграмидаги саҳифасида эълон қилди. Канюк "Пахтакор"га келишидан олдин Петах-Тикванинг "Маккаби" клубида фаолият олиб борган эди.
Википедия ярим ҳимоячи "Пахтакор" клуби томонидан ижарага берилганини қайд этган. Ўтган ёзда Гиди Канюк "шерлар" билан 2,5 йиллик шартномага имзо чеккан эди.
"Маккаби Тель-Авив" клубининг инстаграмидаги расмий саҳифаси ҳам Канюкнинг келганини эълон қилди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments