"Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Қатардан ўтиши қийин" News

"Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг Қатардан ўтиши қийин"

Россиялик таниқли мураббий Валерий Непомняший Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубоги-2023даги иштирокини баҳолади.

"Ўзбекистон Осиё кубогида доим яхши қатнашади. Ўзбеклар совет пайтларидаёқ ушбу турнирнинг финалигача боришган. Мен учун жорий йилдаги бундай муваффақиятли иштирок кутилмаган бўлмади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам яхши ўйнамоқда. Қатардан ўтиш қийин бўлади, аммо ҳамма нарсанинг иложи бор.

Ўзбекистонда футболга бўлган қизиқиш жиддий. Вазият борган сари яхшиланиб бормоқда: жамоалар олдингидан кўра бойимоқда. Ҳозирда Европа жамоаларининг ўзбекистонлик ўйинчиларга эътибор қаратишини тахмин қилиш қийин. Ҳамма нарсанинг иложи борлигига битта мисол бор — Шомуродов. Афсуски, у ҳозир ўйнамаяпти. Шунингдек Аббос ЦСКАда яхши ўйин кўрсатмоқда", — деди Непомняший.

Эслатиб ўтамиз, россиялик 80 ёшли мутахассис 2006 йилда "Пахтакор" ва Ўзбекистон терма жамоасида ишлаган.

Rating: -25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика