Latest news

19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  0 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  130 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9

“Пахтакор” стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди News

“Пахтакор” стадиони трибуналарининг маълум қисми таъмирталаб ҳолатда эканлиги сабаб ёпилди

ПФЛ берган баёнотга кўра "Пахтакор" стадионидаги маълум секторлар қисман ёки тўлиқ ёпилган.

“Пахтакор” стадиони трибуналари ўтган йили бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогида таъмирга муҳтож эканлиги маълум бўлганди. Бунинг оқибатида Ўзбекистон U-23 термасининг Ироққа қарши ўйини вақтида кўнгилсиз ҳолат рўй берган бўлиб, кейинчалик ОФК термамизнинг Япония U-23 термасига қарши ўйинига футбол мухлисларини киритмади, қўшимчасига ЎФА катта миқдорда жаримага тортилди. 

Мазкур воқеадан кейин “Пахтакор” стадиони трибуналари тош ва бетон бўлакларидан тозаланди. Секторлар орқалиқларида кичик таъмирлаш ишлари олиб борилди. Аммо ҳолат ижобий томонга ўзгармаганлигини Cоcа-Cола Суперлига 3-туридан ўрин олган “Пахтакор” — “Навбаҳор” учрашуви кўрсатиб берди. Наманганлик футбол мухлислари жой олган секторлар майдонга қараб тош ҳамда бетон бўлаклари улоқтирилди. 

Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ишчи гуруҳ тузди. Мазкур Ишчи гуруҳдан Лига мутахассисларидан ташқари ЎФА инспекция аъзолари, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқармаси, Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари, шунингдек, “Пахтакор” футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти жой олди. Ишчи гуруҳ “Пахтакор” стадионидаги барча — 44 та сектордаги ҳолатни ўрганиб чиқди. 

Айни вақтда “Пахтакор” стадиони трибуналари тўлиқ таъмирга муҳтож ҳисобланади. Мазкур трибуналарни шунчаки косметик таъмирдан чиқариш ҳолатни ижобий тарафга ўзгартирмайди. Ҳар қандай совуқ об-ҳаво, ёғингарчилик ёки мухлислар ўртасидаги тартибсизлик бетон қопламанинг осон уваланишига олиб келади. Бу эса стадионга қаттиқ жисмларнинг улоқтирилиши хавфини оширади. Бу эса ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, футболчилар, расмийлар, тўп узатиб турувчи болаларга жиддий тан жароҳати етказилиши эҳтимолини оширади. 

Шундан келиб чиқиб, Ишчи гуруҳ “Пахтакор” стадиони трибуналари тўлиқ таъмирлангунига қадар футбол учрашувлари вақтида фуқаролар хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш, шунингдек, учрашувларни бевосита стадиондан кузатишни мақсад қилган футбол мухлисларига шароит яратиш мақсадида 10, 11, 12, 13, 14, 15, 18, 19, 20, 21, 22, 23-секторларни қисман (майдон периметридан бошлаб 1 қатордан 23-қаторгача бўлган кўк ҳамда сариқ тусдаги ўриндиқлар) ёпишни, бунда 1-23 қаторларга томошабинлар ўтиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида мазкур қаторлар алоҳида чегараланишини таъминлаш, шунингдек, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 16, 17, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44-секторларни тўлиқ ёпишни мақсадга мувофиқ деб топди.  

31, 32, 33, 34, 35, 36-секторлар кичик таъмирлаш ишларини олиб бориш, ҳар бир расмий учрашув олдидан тўлиқ тозалаш ҳамда назоратни кучайтириш шарти билан мухлисларга хизмат қилишда давом этиши масаласи келишилди. Ўз навбатида “Пахтакор” футбол клуби ҳамда стадиони раҳбарияти хизмат кўрсатиши тўхтатилган секторлар ҳамда ўриндиқлар учун чипталар савдосини чеклаши, тақиқланган нуқталарда мухлислар ҳаракатини чеклаш учун сунъий тўсиқлар ўрнатиш мажбуриятини олди", -дейилади ПФЛ берган баёнотда. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика