Latest news

"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Ўзаро ўйинларда тўпурар кимлигини биласизми? News

"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Ўзаро ўйинларда тўпурар кимлигини биласизми?

Бугун Суперлиганинг навбатдаги турида "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари ўзаро тўқнаш келишади.

Қуйида жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги тўпурарлари билан танишинг

"Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари иштирокидаги учрашувларда Игорь Шквирин 8 тўп киритишга эришган.

Ўзаро ўйинларда "шерлар" тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири саналган Игорь Шквирин энг кўп гол урган - 8та. Игорь Сергеев ҳисобида 6та гол мавжуд. "Пахтакор"дан яна Александр Писарев 5та, Собир Ходиев ва Валерий Кечинов 4тадан гол муаллифи бўлган. Кечинов ушбу тўпларнинг барчасини бир ўйинда киритишга эришган.

"Қўқон-1912"дан эса Ойдинбек Алиев ва Соли Қурбонов 5тадан, Носир Отақўзиев 4 голни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

"Қўқон-1912" билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари
8 - Игорь Шквирин
6 - Игорь Сергеев
5 - Ойдинбек Алиев, Соли Қурбонов
4 - Собир Ходиев, Валерий Кечинов, Носир Отақўзиев.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика