Latest news

10:05Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда қатнашади. Рақиблар маълум  0 09:40Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг"  1 09:10"Футбол олами". Марказий ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, "Бунёдкор"да биринчи ғалаба ва 8-тур ҳақида  0 08:40ФАКТ. "Металлург" ўз майдонида "Навбаҳор"ни 5 йилдан бери юта олмаяпти   6 08:20Ҳамидулло Абдуҳамидов: "Ўйлайманки, барчаси ортда қолди. "Дўстлик" сафдан чиққани йўқ"  1 07:50Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. "Навбаҳор" Олмалиқда, "Андижон" Тошкентда меҳмон  6 07:21Про лига. Бугун Тошкентда турнинг марказий тўқнашувида ким ғолиб чиқади?  9 02:40Чехия кубоги финалидан кейин мухлислар можаро келтириб чиқарди  0 02:13"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт-стерлинг ишлаб олиши мумкин  2 01:56А Серия. "Кальяри" сўнгги дақиқада ўтказилган тўп эвазига "Фиорентина"га ютқазди, Шомуродов майдонга тушмади  14 01:29"Милан" янги мавсум учун мўлжалланган уй либосини тақдим этди  0 01:12Саудия Премьер-лигаси. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди  2 00:48Мбаппе Мадриддан уй сотиб олди ва Рамосга қўшни бўлди  2 00:31"Ал Ҳилол" "Милан" футболчиси учун 175 млн евро товон пули тўлашга тайёр  1 00:14Раньери фаолиятини якунламоқчи эмас, у терма жамоада ишламоқчи  4

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия News

"Пахтакор" – "Навбаҳор" ўйинидаги пенальтилар нотўғри белгиланган, "шерлар" футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди — Комиссия

Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Навбаҳор" учрашувидаги баҳсли вазиятлар Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилди.

Унга кўра, учрашувнинг 19-дақиқасида мезбонлар жарима майдони ичида меҳмонларнинг 21-рақамли футболчиси тўп учун курашда майдонга йиқилади. Бироқ ушбу вазиятда ўйин қоидаси бузилмаган эди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Шунингдек, учрашувнинг 71-дақиқасида мезбонларнинг 88-рақамли футболчиси меҳмон жамоа мухлисларига қарата тош улоқтиради. Футболчининг ушбу ҳаракатлари қизил карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу вазиятда "Пахтакор" футболчисини спортга хос бўлмаган ҳаракатлари учун майдондан четлаштириши керак эди.

Бундан ташқари, учрашувнинг 90+3-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида "Пахтакор"нинг 88-рақамли ва "Навбаҳор"нинг 22-рақамли футболчилари тўп учун курашган вақтда тўп мезбонлар ҳимоячисининг қўлига тегади. Ушбу ҳолатда иккала футболчи ҳам тўп учун курашаётган бўлган ва бу каби ҳолатларда тўпнинг қўлга тегиши қоида бузилиши сифатида қайд этилмайди. Ҳакам ушбу вазиятда ўйинни давом эттириши керак эди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан учрашув ҳакамлари ҳаракатлари юзасидан чора кўрилиши учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар қўмитасига тақдимнома киритилганини маълум қиламиз.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика