Latest news

10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  12

"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди? News

"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?

Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи учрашувлари қизиқарли ва шиддатли руҳда ўтди.

Хусусан, "Пахтакор" - "Насаф" учрашувида умумий ҳисобда дарвозаларга 9 та гол урилди. Якунда "шерлар" рақиби устидан 6:3 ҳисобида зафар қучди. Кўпчиликда савол туғилиши табиий, Қарши жамоаси қачон дарвозасидан 6 та тўп олиб чиққан? Тарихга юзланамиз ва бир қатор фактларга эътибор қаратамиз. 

"Аждарлар" илк маротаба 1997 йилги мавсумда Суперлигада дебютини ўтказган. Виктор Борисов устозлигидаги жамоа чемпионат 19-турида Тошкентда МҲСК меҳмони бўлган ва ортга 2:6 ҳисобидаги мағлубият билан қайтган. Ўша йили МҲСК чемпионликни қўлга киритган бўлса, "Насаф" дебютант бўлишига қарамай 18 та жамоа орасида 6-ўринни эгаллаган. 

1998 йил ҳам битта ўйин деярли шундай натижа билан якунланганди. Суперлиганинг 23-турида "Андижон" ўз майдонида "Насаф"ни меҳмон қилган, бу ҳақиқий меҳмондорчиликка айланиб кетганди (6:0). Бир йил олдин 6-ўринни олган қаршиликлар энди мавсумни бир поғона юқорида якунлашади. "Андижон" 9 ўринда мавсумни тугатади. 

2004 йилгача "Насаф"га ҳеч ким 6 та гол уришга муваффақ бўлолгани йўқ. Фақатгина шу йили "Навбаҳор" бу ишни уддасидан чиққан дея оламиз. "Лочинлар" Суперлига 14-турида Наманганда "аждарлар" дарвозасига жавобсиз 6 та тўп киритишган. Бу кечаги кунга қадар бўлган охирги натижа эди. Кейинги йилларда жамоа ўз дарвозасидан  энг кўпи билан 5 та тўп олиб чиққан, холос. "Пахтакор" МҲСК, "Андижон", "Навбаҳор"дан сўнг бундай кўрсаткични қайд этган тўртинчи жамоа бўлди.

"Пахтакор" ўз тарихида биринчи маротаба рақибига 6 та гол урди. "Шерлар" бунга қадар битта учрашувда узоғи билан рақиби дарвозасига 5 бор йўл топа олган эди. Яна бир маълумот, кеча жамоаларнинг ўзаро ўйинларидаги энг сермаҳсул беллашув бўлди яъни 9 та гол. Бунгача энг кўп гол бўлган учрашув 1997 йилда ўтказилган бўлиб Тошкент клуби 4:3 ҳисобида устун келган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика