Latest news

16:20"Нефтчи" футболчиси БАА чемпионатига йўл олди  2 16:03"Милан" Италия ўсмирлар футболчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 15:40Фабрицио Романо: Бугун Эмерсоннинг "Милан"га трнасфери ҳал бўлади  1 14:47Париж-2024. Ўзбекистон эртага Доминикан Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  19 14:29Эндрик "Реал" 9-рақамда тўп тепмоқчи. Мбаппе 10-рақамни олгач, у ниятига етишига ишонмоқда  1 14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  2 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи роль ўйнади"   24 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  4 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   2 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  10 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5

"Пахтакор" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди News

"Пахтакор" дербида "Бунёдкор"ни мағлуб этди

Турнинг марказий учрашувида "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар.
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0

Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)

Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Гол: И.Сергеев 69 (пас К.Махарадзе)

"Пахтакор": Александр Лобанов, Александр Мерзляков, Егор Кримец, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев, Кахи Махарадзе (с), Владимир Козак, Шерзод Каримов (Анвар Солиев 80), Игор Сергеев, Баҳодир Пардаев (Станислав Андреев 46).
Захира: Никита Рибкин, Мурод Холмуҳаммедов, Жалолиддин Машарипов, Алишер Мирзаев, Рогованов, Жамшид Искандеров.

"Бунёдкор": Мурод Зуҳуров, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов ( Артём Филипосян, 84), Иван Милошевич, Обид Жўрабоев, Шакер Зуаги ( Самир Бекрич 61), Жавлон Иброҳимов, Сато Минори, Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов, Темур Аюпов (Мирзоҳид Ғофуров 60)
Захира: Павел Бугало, Анвар Ғофуров,, Анвар Бердиев, Фарҳод Намозов.

Огоҳлантириш: Аюпов 17, Собирхўжаев 82.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Учрашув якунланди, "Пахтакор" пешқадамликни давом эттиради.                                   

90+2. Сергеев ўрнига Холмуҳаммедов майдонга тушди.


90+1. Милошевич Сергеевга нисбатан қўпол ўйнади.

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берди.

88. "Пахтакор" ҳужум қилишда давом этмоқда.

87. Кримецнинг жарима зарбаси жуда юқорига қараб кетди.

85. Яна хавфли вазиятттт!!! Анвар Солиевнинг зарбасини яна Зуҳуров қайтариб қолди. 

84. "Бунёдкор"да ўзгариш. Ҳайрулла Каримов ўрнига Филипосян майдонга тушди.

83. Андреевдан зарбаааа! Зуҳуровдан сейв!!!

82. Сардор Собирхўжаевга огоҳлантириш.

80. Мезбонларда ўзгариш. Каримов ўрнига Солиев майдонга тушди.

79. Яна хавфли вазияттт! Яна Бекрич... Бу сафар унга Ораховац ҳалал бериб қолди!

78. "Бунёдкор" олдинга ўтмоқда!

75. Хавфли вазияяяяттт... Зарбааа... Бекрич ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Аммо, легионер футболчи бу вазиятда аниқ зарба йўллай олмади...

72. Ўйин шиддати ошмоқда. Яккакурашлар кўпаймоқда! Мухлислар ҳам фаоллашмоқдалар!


69. ГООООООЛЛЛЛ!!!! ИГОООООР СЕРГЕЕЕВВВ! Махарадзенинг етказиб берган тўпини ҳужумчи бир айланиб рақиб дарвозасига чап оёқда жойлаб қўйди!


68. Сергеев ўнг қанотдан тўпни етказиб беришга ҳаракат қилди. Аммо, Ҳайрулла Каримов бугун ҳимояда яхши ҳаракат қилмоқда.

66. Жамоалар мураббийлари ўринларидан турганча ўз шогирдларига кўрсатма бермоқдалар.

63. Сатооооо... Бу вазиятда Минорига нисбатан қўполлик ишлатилгандек кўринди. Бироқ ҳакам пенальти бермасликни лозим топди.

61. Яна ўзгариш. Бекрич Зуагининг ўрига ўйинни давом эттиради.

60. Ўзгариш. Аюпов ўрнига Мирзоҳид Ғофуров майдонга тушди.

59. Хавфли вазииияяяяяятттт!!!! Рашидооооовввв.... Ҳимоячининг хатосидан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди. Бироқ, Лобановга қойил қолиш лозим!

57. Минорининг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Сардор Рашидов боши билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйиши мумкин эди. Аммо, лекин, бироқ...

55. Андреевнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ. Тўп ҳимоячиларнинг қўлига теккани учун жарима зарбаси берилганди.

51. Мерзляковнинг чап қанотдан етказиб берган тўпини яна Зуҳуров ушлаб олди.

49. Шерзод Каримовдан ажойиб зарба! Зуҳуров эса ушбу кучли зарбани бартараф этди.

48. Козакнинг яна бир зарбаси ноаниқ якунланган бир вазиятда Равшан Эрматов футболчилардан бири билан тўқнашиб кетиб йиқилиб тушди.

46. Баҳодир Пардаев ўрнига Станислав Андреев майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланмоқда! 

Танаффус!

Биринчи бўлим якунланди!

45. Ҳакам биринчи бўлим учун бир дақиқа вақт қўшиб берди.

42. Хавфли вазияяяяяятттттт!!!Темур Аюпов Минорининг етказиб берган тўпини боши билан дарвозага йўллай олмади.

38. Аюпов яна бир бор рақиб ҳимоячисига нисбатан қўпол ўйнади.

36. Ҳошимов Рашидовга зарба бериш учун ҳалал берди. Акс ҳолда Сардордан чиройли зарба кўришимиз мумкин эди.

35. Айни пайтда Шакер Зуагига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

34. "Пахтакор" ҳимоячилари Рашидовни яхши қўриқлашди ҳозирги вазиятда.

32. Меҳмонларнинг илк бурчак зарбалари. Рашидовнинг оширган тўпидан сўнг "Бунёдкор" футболчилари рақиб ҳимоячиларига нисбатан қўпол ҳаракат қилишди.

30. "Бунёдкор"дан ҳужум. Бироқ, Аюпов тўпга етиб бора олмади.

26. Козакнинг жаримадан берган зарбаси ноаниқ.

25. Навбатдаги стандард вазият. Яна Ҳайрулла Каримов Пардаевга нисбатан қўпол ҳаракат қилди.

21. Тўп  назорати "Пахтакор" футболчиларида.

18. "Бунёдкор" футболчилари яна ўйиндан ташқари ҳолатда...

17. Темур Аюпов ўйиндан ташқари ҳолатда ҳуштакдан сўнг зарба бергани учун огоҳлантирилди.

14. "Бунёдкор" футболчиларидан ҳавфли ҳужум. Бироқ, Ораховацнинг сай ҳаракатлари эвазига ҳужум бартараф этилди. Акс ҳолда меҳмонларнинг икки нафар футболчиси Лобанов қаршисида тайёр турган эди.

11. Шерзод Каримовнинг чамаси 30 метрлардан берган зарбаси Зуҳуровнинг қўлига бориб тушди.

10. Мезбонлар прессинг эвазига тўпни рақибдан олиб қўйишга уринмоқдалар. 

7. Ҳайрулла Каримов майдон марказида Пардаевга нисбатан тўп учун курашда қўполлик ишлатди.

6. Мезбонларнинг учинчи бурчак зарбалари. Бу сафарги уриниш ҳам фойдасиз.

5. Темур Аюповдан "фол в атаке"...

4. Яна "Пахтакор"нинг ҳужуми. Бироқ, яна самарасиз.

2. Дастлабки бурчак зарбасини мезбонлар амалга оширадилар. Бироқ, узатиб берилган тўп Исматуллаевнинг ноаниқ зарбаси билан якунланди. 

1. Ўйин бошланди!


"Пахтакор" сариқ, "Бунёдкор" футболчилари эса оқ рангли либосларда бугун ҳаракат қиладилар.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келмоқдалар!

Тошкент дербисида кимнинг қўли баланд келаркин? Буни 2 соат ичида билиб оламиз!

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Турнинг марказий учрашувидан матнли трансляцияни бошлаймиз!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика