Latest news

00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  1 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  0 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  14 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  5 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  3 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  69 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью) News

"Пахтакор" - биз учун мавсумолди тайёргарликдаги энг кучли рақиб — "Қайрат" ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов (интервью)

Ноқулай об-ҳаво ва икки мамлакат футболини таққосладик.

"Қайрат" ва Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Гулжигит Алиқулов Championat.Asia'га интервью берди ва унда Жасур Жалолиддинов билан дўстлиги, ноқулай об-ҳаво, икки мамлакат футболи ва "Пахтакор"га қарши бўлажак ўйиндан нималар кутаётганини бўлишди.


- Ўйиндан нима кутяпсиз? "Қайрат" ўйинчиларида қандайдир ўзгача тайёргарлик борми?

- Бу биз учун жуда принципиал ўйин. Бундан ташқари, бу янги мавсумга тайёргарлик доирасидаги сўнгги ўйин. Биз "Пахтакор"нинг мавсумолди тайёргарлигидаги энг кучли рақиб бўлишини тушунамиз. Жамоадаги барча эртанги ўйинга тайёр, нималарга қодирлигимизни ва мавсумга қандай тайёргарлик кўрганимизни кўрсатишимиз керак. "Пахтакор"да кўплаб кучли ва тажрибали ўйинчилар бор, бу биз учун жуда сифатли спарринг бўлади.

- Қирғизистондансиз, Қозоғистонда ўйнайсиз ва Ўзбекистондан жамоалар билан тўқнаш келгансиз. Балки қозоқ ва ўзбек футболини солиштира оларсиз?

- Икки бор Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўйнаганман, олдин Суперлига ўйинларини кузатганман. Аммо, солиштириш қийин, сабаби Қозоғистон УЕФАга, Ўзбекистон эса ОФКга киради. Қозоғистон клублари еврокубокларда ўйнашади, ўзбек жамоалари эса ОФК Чемпионлар лигаси ва ОФК кубогида яхши иштирок этишади. Ўзбекистонда майдонлар яхшилигини аниқ айтишим мумкин - ҳамма ерда табиий чим.



- Услуб бўйича солиштира оласизми? Кўплар ўзбек футболи кўпроқ техникага урғу беради, қозоқларникида эса кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилади деб ҳисоблайди.

- Агар Қозоғистон Премьер-лигасининг топ-клублари билан таққосласак, фарқ йўқ. У ерда ҳам техника билан барчаси жойида. Ўзбекистонда ҳозирда "Насаф"нинг етакчилардан бири эканлигини биламан ва кўплаб ўйинларни кўрганман. Кўрганларимдан ва Ўзбекистон терма жамоасининг қандай ўйнашидан келиб чиқсак, ўйинчилар ҳақиқатдан ҳам жуда техникага бой. Шу билан бирга уларда жисмоний ҳолат билан муаммо бор демаган бўлардим. Шу сабаб, айтганимдек, катта фарқ йўқ.

- Ўйин куни ноқулай об-ҳаво бўлиши айтилмоқда. Бу ўйинчиларга сифатли футбол кўрсатишга ҳалақит бермайдими?

- Биз Олмаотада бундай об-ҳавога кўникканмиз (кулади). Эҳтимол бу "Пахтакор"га кўпроқ ҳалақит берар, сабаби сизларда об-ҳаво илиқроқ. Бу ерга келганимизда фарқни сездик. Аммо, барибир профессионаллармиз ва ҳар қандай шароитда ҳам ўйнашга тайёрмиз.



- "Қайрат"да Жасур Жалолиддинов билан ўйнагансиз. У ҳақида нима дея оласиз ва сизнингча нега жамоада ўрнини топа олмади?

- Жасур – ажойиб ўйинчи ва зўр инсон. У билан ҳалигача дўстмиз ва гаплашамиз. У "Қайрат"га келиши биланоқ, уни жуда илиқ кутиб олганман.

Унга "Қайрат"да нима етишмаганига келсак, балки сабр бўлиши мумкин. Уни жамоага Қурбон Бердиев таклиф қилди ва Жасур унинг қўл остида ўйнади. Сўнгра Бердиев кетди ва жамоа янги мураббий билан бошқача ўйнайдиган бўлди. Балки шунчаки янги талабларга мослаша олмагандир. Аммо, у жуда техникали ва ақлли футболчи. Унинг тез орада Ўзбекистон терма жамоасини сеҳрли чап оёғи билан олға бошлашига ишонаман.


Николай Егоричев суҳбатлашди

Алишер Остонов таржимаси

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика