Latest news

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  7 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

"Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди? News

"Пахтакор" билан Кримец ўртасида қандай муаммо юз берди?

Жароҳат туфайли ўтган мавсумнинг катта қисмини майдон ташқарисида ўтказиб юборган Егор Кримец 2022 йилнинг аввалида "Навбаҳор"га кўчиб ўтди.

Шундан кейин "Пахтакор" раҳбарияти ва жамоанинг собиқ сардори ўртасида низоли ҳолат юзага келди. Аниқроғи, клубдан 2021 йилги мавсум учун олиши керак бўлган мукофот пулларини ололмаган 30 ёшли ҳимоячи ўз ҳақини ҳуқуқий йўл билан ундиришга ҳаракат қилди. Бунда Кримецнинг манфаатларини "Sila" компанияси юристи Михаил Прокопец ҳимоя қилди (Мазкур ҳуқуқшунос олдинроқ "Навбаҳор" билан рўй берган можарода Канчельскис ва Беленковнинг вакили сифатида қатнашган эди).

Гап тахминан 3 млрд сўм ҳақида кетмоқда. Бу иш Футболчиларнинг ўтиши ва мақоми бўйича қўмитада бир неча бор кўриб чиқилган. Бизга маълум бўлишича, "Пахтакор" яқинда ҳимоячи билан тинчлик битими имзолашга эришган. Низони ҳал қилиш учун Кримецга қанча маблағ тўлангани ҳозирча маълум эмас.

Ўтган йилнинг 18 июнида эълон қилинган материалда Егор Кримецнинг йиллик маоши 153 млн экани айтилган. Бундан ташқари, унинг шартномасида 4 млрд сўмдан ошиқроқ мукофот пули белгиланган. Бу маблағ ҳомийлар ҳисобидан қопланади (Кримец "шерлар" таркибида Эрен Дердийокдан кейин энг кўп пул тўланадиган футболчи эди).

Маълумот учун, Егор "Пахтакор" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йилда жамоанинг асосий сардори этиб тайинланган эди. 

мутолаа учун: "Пахтакор" ҳимояси абгор бўлди. Нега? 

Author :
Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика