Latest news

01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  192 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  2 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  6 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми? News

“Пахтакор-2” ўрнига “Истиқлол”...ми?

Кеча биринчи лиганинг биринчи босқич ўйинлари якунига етди.
Эндиликда “Шарқ” ва “Ғарб” минтақасида кучли саккизликдан жой олган жамоалар иккинчи босқич баҳсларини бошлашади. Лига дебютанти “Истиқлол” ва биринчи лиганинг доимий иштрокчиси бўлган “Янгиер” жамоалари шарқ минтақасида 8-ўринни эгаллаш учун биринчи босқчининг охирги турига қадар жиддий курашди. Якунда “Янгиер” бу борада Тошкент жамоасини бир очко фарқи билан ортда қолдиришга эришди. Шу тариқа “Истиқлол” гарчи 22-турда “НБУ-Осиё” майдонидан ғалаба (3:2) билан қайтган бўлсада, 9-ўринни эгаллади. Шу боис энди “Истиқлол” мусобақа регламентига кўра лигада қолиш учун ўтказиладиган пулькада иштирок этади.

Аммо бугун “Истиқлол”нинг иккинчи босқичда “Пахтакор-2”нинг ўрнига иштирок этиши мумкинли тўғрисида хабарлар урчий бошлади. Шу боис масалага жиддий ёндошиб, дастлаб “Пахтакор-2” мураббийи Шуҳрат Раҳмонқуловга мурожаат қилдик.

“Очиғи бу ҳақда биринчи сиздан эшитиб турибман. Йўқ, бу нотўғри маълумот. Иккинчи босқичга йўлланмани қўлга киритишимиз осон кечмади-ку, қандай қилиб эгаллаб турган ўрнимизни бошқа жамоага тақдим этишимиз мумкин?! Умид қиламанки, жамоамиз иккинчи босқичда ҳам иштирокини давом эттиради ва ижобий натижа қайд этади”, - дейди Раҳмонқулов.

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика