Latest news

00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  3 00:16АПЛ. "Вест Хэм" – "Манчестер Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  8 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  20 23:30АПЛ. "Челси" – "Лидс", "Тоттенхэм" – "Ньюкасл": бошланғич таркиблар аниқ  4 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  0 22:40Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"  43 22:14МЮ Магуайрга шартнома муддатини узайтириш таклифини бермоқчи  0 21:49Арне Слот: "Бу мавсум мураббийлик фаолиятимдаги энг оғири бўлмоқда"  0 21:28"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда  24 21:06"Бунёдкор" Анталиядаги назорат ўйинида Чехия клубини мағлубиятга учратди  2 20:37"Бухоро" назорат учрашувида Қозоғистон клубига мағлуб бўлди  2 19:59"Нефтчи" Грузия жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди, Перица норасмий дебют голини урди  11 19:25Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"  42 19:02"Ғазалкент" Максим Шацких жамоасига мағлуб бўлди  2 18:47"ТерДУ" Про лигада иштирок этади  5

Павел Смоляченко: "Янги мавсумдан умидим катта" News

Павел Смоляченко: "Янги мавсумдан умидим катта"

"Нефтчи"нинг иқтидорли футболчиси Павел Смоляченко яқинда "Футбол экспресс" газетасига интервью берди.
- Таътилдан кейин машғулотларга киришиб кетиш осон бўлмаса керак?

- Ҳозирча тикланиш жараёнига асосий эътибор қаратилаётганлиги туфайли қийналаётганимиз йўқ. қолаверса, бундай ҳолатга илк бор дуч келмаяпман. Мавсум якунига етгач, таътилга чиқиб, бутунлай дам олишга берилмасдан, формани ушлаб туриш мақсадида оз-моз дўстлар билан футбол ўйнаб турдик.

- Дам олиш учун бирор мамлакатга бормадингизми?

- Яқинларимнинг ҳолидан хабар олиш учун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлдим. Шу баҳона ҳордиқ чиқариб қайтдим.

- Ўзингиз ўзбекистонликсиз-ку?

- Бир қатор қариндошларимнинг Россияга кўчиб кетишганига 10 йил бўлди. Бу ерда онам билан истиқомат қиламиз.

- Яқин орадаги режалар қандай? «Нефтчи»даги шартномангиз шу йил охирида якунига етса керак?


- Тугади. Музокаралар қандай натижа билан интиҳо топишини ҳозирча билмайман. Бошқа жамоаларга ўтиш ҳақида эса ўйлаб кўрганим йўқ.

- «Нефтчи»да қолиш сизга ҳар томонлама қулай эканлигини тахмин қилиш мумкин.

- Албатта. Келишувнинг қандай якун топишини кутайлик-чи.

- Жамоада етакчилардан бирига айланишдан ташқари юқори даражага чиқиб боришингизга кўпчилик умид билдиришда давом этмоқда.

- Янги даражага чиқишни хоҳлайман. Кейинги йилларда орттирган жароҳатлар кўп безовта қилди. Деярли етти ой майдон ташқарисида бўлдим. Ҳозир кўз тегмасин, ҳолатим ёмон эмас. Янги мавсумдан ўзимнинг ҳам умидим катта.

- Ўтган мавсумни жароҳатсиз ўтказгандингиз...

- Озгина омад етишмади. Ўзим ўйнаб ўрганмаган бошқа чизиқларда ҳаракат қилганлигим сабаб бўлгандир, билмадим.

- Таркиб ҳам деярли янгитдан шаклланди. Таклиф этилган ижрочилар билан тил топишиб кетиш анча вақт олади, тўғрими?


- Шубҳасиз якунланган чемпионатни биз учун омадсиз ўтди дейиш мумкин. Ҳеч биримиз ўзимизнинг ижобий томонимизни барқарор тарзда намоён эта билмадик.

- Янги мавсумдан нима кутмоқдасиз?

- Йўл қўйилган хатолар устида ишлаб, ҳаракатларимни маромига келтириб боришим зарур. Мусобақа жадвалида янада юқорироқ ўринда бўлишимизни истардим. 8-поғона  «Нефтчи»га ярашмайди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика