Павел Бугало: “Жамоамизга финалда агрессивлик етишмади”
27 oct 2019 16:46
News
Павел Бугало: “Жамоамизга финалда агрессивлик етишмади”
- Бугунги финал учрашуви ҳақида икки оғиз фикрингиз. Сизнингча икки жамоа иштирокидаги ўйин финал номига мос бўлдими?
- Курашларга бой бўлди. Фикримча ўйин стадионга ташриф буюрган ишқибозларга манзур бўлди. “Пахтакор” кучли жамоа, таркибида яхши савиядаги футболчилар йиғилган. Агарда, биз биринчи гол урганимизда бари бошқача кечиши мумкин эди. Йигитларга рахмат, улар қўлидан келган барча ишни қилишди.
- Деярли барча масалани Драган Чераннинг ўзи ҳал қилди. Уни ёпиш ёки ҳимоялаш учун алоҳида режа тузилганмиди?
- Ҳа, албатта. Унга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтирилган эди. Хавфли футболчи, узоқдан зарбаларни мукаммал ижро этади. Нима бўлганини кўрдингиз. Жамоамизга бироз агрессивлик етишмади. Якка курашларда рақибга мағлуб бўлдик.
- Биринчи голга қадар ҳимояга эътибор қаратилди. Бироқ, голдан сўнг тактика ҳам ўзгарди...
- Гол ўтказиб юборилгандан сўнг, хоҳлаймизми йўқми олдинга ўтиш шарт. Гол уришимиз керак эди. Иккинчи голдан сўнг буткул кайфият тушиб кетди.
- Бугунги ўйинда захира ўриндиғини торлиги панд бермадими? Майдонга тушган янги кучлар кутилганидек ўйинни кучайтира олишмади...
- Ўйинни ўзгартира оладиган футболчиларимиз бор эди. Аммо...ўхшамади.
Абдулазиз суҳбатлашди
Comments