Latest news

Папастатопулос: "Мен Грецияга фаолиятимни якунлаш учун келмадим" News

Папастатопулос: "Мен Грецияга фаолиятимни якунлаш учун келмадим"

"Арсенал" собиқ ҳимоячиси Сократис Папастатопулос "Олимпиакос" ҳақида гапирди.

"Мен фаолиятимни якунлаш учун Грецияга келмадим. Мен муҳим ўйинчи эканлигимни, хизматларим самарасини кўрсатишни ва менда ҳали ҳам мақсадлар борлигини исботлаш учун ғалаба қозонишни хоҳлайман", - дейди Папастатопулос.

32 ёшли ҳимоячи Грецияни 2008 йилда тарк этди ва шундан сўнг "Арсенал"дан ташқари "Женоа", "Милан", "Вердер" ва "Боруссия" (Дортмунд) жамоалари шарафини ҳимоя қилди.

Папастатопулос Греция терма жамоасида 90та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол уришга эришди.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика