Latest news

18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  8 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  30 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9

ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасига "Навбаҳор" ва "Насаф"дан икки нафардан футболчи киритди News

ЎзПФЛ йил рамзий терма жамоасига "Навбаҳор" ва "Насаф"дан икки нафардан футболчи киритди

ЎзПФЛ мавсумнинг рамзий терма жамоасини ўзгача услубда эълон қилди.

Ортда қолган мавсум рамзий термасидан "Сурхон", "Насаф", "Пахтакор", "Навбаҳор", "Нефтчи" ва "Андижон"дан вакиллар ўрин олишди.


Йил рамзий темаси:

Дарвозабон: Артём Потапов ("Сурхон")

Ҳимоячилар: Ҳожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Алибек Давронов ("Насаф"), Шерзод Насруллаев ("Насаф")

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков ("Пахтакор"), Жамшид Искандеров ("Навбаҳор"), Умар Адҳамзода ("Нефтчи"), Остон Ўрунов ("Навбаҳор")

Ҳужумчилар: Сильванус Нимели ("Сурхон"), Драган Черан ("Пахтакор"), Рубин Хебай ("Андижон")

Бош мураббий: Александр Хомяков ("Андижон").

Рамзий терма жамоа ҳақидаги оригинал видеони "Телеграм-каналимиз"да томоша қилишингиз мумкин.



"Рамзий терма жамоадан жой олиш доим ёқимли. Хурсанд қиладиган тарафи, ҳар бир позиция учун икки-уч нафардан футболчи жиддий кураш олиб борди. Айрим юлдузларнинг рамзий терма жамоадан тушиб қолганидан ўзимиз ҳам ҳафамиз. Зеро улар чиндан ҳам жиддий тер тўкишди. Бироқ бизда фақатгина 11 нафар футболчи учун жой бор эди. Шундан келиб чиқиб, Лига рамзий термаси Сизнинг қарашларингиздан фарқ қилиши мумкин. Аммо ишонамизки, мазкур жамоа ажойиб ижрочилардан тузиб чиқилди.

Биз рамзий терма жамоага мураббий сифатида Андижон устози Александр Хомяковни танлаб олдик. Зеро, Пахтакор ҳар йилгидан ҳам кўпроқ очко йўқотди. Насаф Суперлигадан кўра Чемпионлар лигасида муваффақиятлироқ ўйнади. Навбаҳор чемпионлик учун кураш олиб борди, аммо якунда 3-ўрин билан кифояланди. ОКМК эса Суперлигада бир бош баланд сакрай олмади. Нефтчи сўнгги турларга бориб совринли ўринлардан чиқиб кетди. Андижон эса ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз қаричидан баландроқ сакрай олди.

Ҳужумдаги учлик борасида ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Сурхон дарвозасини қўриқлаган Артём Потапов Суперлиганинг 12 учрашувида дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олди ҳамда Сурхоннинг барча учун бирдек қийин рақиб бўлишига ҳисса қўшди. Лига рамзий терма жамоадан жой олган футболчиларни бу муваффақият билан қутлайди. Аслида улардан кам бўлмаса-да, фақатгина овоз бериш якунларига кўра жамоага кира олмай қолган юлдузларимиздан эса келаси мавсумда янада яхшироқ иштирок кутиб қоламиз", - дейилади ПФЛ хабарида.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика