Latest news

13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  2 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  2 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  8 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  8 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  25 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  9 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  22 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  13 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6

ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади News

ЎзПФЛ саратонга чалинган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлади

Болаларни ҳимоя қилиш халқаро кунига бир ой вақт қолди.

 ЎзПФЛ болаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида футбол академиялари учун бўлган талабни кучайтирганди. Энди биз соғлом ҳаёт тарзи учун курашаётган болаларни қўллаб-қувватлаш акциясини бошлаймиз.

Унга кўра, Суперлиганинг 9 ва 10-тур беллашувларида жамоалар мазкур акция доирасида қатор тадбирларда иштирок этади. Саратонни енгиб ўтиш каби машаққат билан курашаётган жажжи қалбларни футбол мухлислари ҳам қўллаб-қувватлашлари мумкин. Юқоридаги турлар давомида ҳар бир стадионга хайрия қутилари ўрнатилади. Уларда йиғилган маблағлар эса ўша ҳудуддаги онкология марказларига ўтказиб берилади.



ЎзПФЛ мазкур акциянинг биринчи босқичини бошлаб берди. Бугун ташкилот ходимлари мамлакатнинг энг тажрибали ҳаками Равшан Эрматов билан Республика онкология илмий марказининг болалар бўлимига ташриф буюрди. Кўзни қувнатадиган даражада ширин болажонларга турли совғалар, футбол либослари, тўплар улашилди. Шунингдек, марказга моддий ёрдам кўрсатилди.



ЎзПФЛ ишчи гуруҳи саратонга қарши кураш олиб бораётган болаларнинг ёрқин ва соғлом келажакларига ишонади. Улар ҳар биримизнинг фарзандларимиз каби бахтли яшашга ҳақлидирлар. Юқоридаги акцияда иштирок этиш истагида бўлган мухлисларимиз стадионларга ташриф буюриб, болаларга юмшоқ ўйинчоқлар ёки имкон даражасида моддий ёрдам кўрсатишлари мумкин. Шунингдек, мазкур акция доирасида Суперлига клублари ҳамда уларда тўп сураётган футболчилар ҳам ўрнак кўрсатишларидан умидвормиз.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика