Latest news

01:50"Ал Ҳилол"нинг собиқ бош мураббийи "Ал Насср"ни бошқаришга рози бўлди  2 00:54Расман: Поль Погба - "Монако" футболчиси!  2 00:36Акмал Рустамов: "Йигитларнинг барчасига раҳмат айтаман, улар бор кучи билан ҳаракат қилишмоқда"  1 00:12Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бенфика" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 00:10Мирко Йеличич: "Биз 60 дақиқа яхши ўйнадик"  0 23:55Суперлига. Алибоев супергол урган баҳсда "Нефтчи" "Қизилқум" билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" эса "Машъал"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:51Клублар ўртасидаги ЖЧнинг биринчи чорак финалчиси маълум!  0 23:38Виталий Левченко: "Агар реализация яхшироқ бўлганида, ўйин натижасини ҳал қилиб бўлган бўлар эдик"  16 23:23Сергей Лушчан: "Мавсум аввалида бизда аниқ бир мақсад йўқ эди, ҳозир эса... Футболчимизда хориждан таклиф бор"  7 22:50Уильямсни сотиб олса ҳам "Барселона" Рэшфордни трансфер қилишга уриниб кўради  5 22:31Фарҳод Нишонов: "Бир нечта футболчиларимизда Суперлигадан клубларидан таклифлар бор"  0 22:13Асрор Алиқулов: "Чарчоқ ёки иссиқ ҳаво деган гаплар қуруқ баҳона. Ҳар бир учрашув ҳам ўхшайвермайди"  4 21:57Суперлига. "Қизилқум" сўнгги дақиқаларда гол уриб, "Нефтчи"ни ғалабадан маҳрум қилди  70 21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  67

ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди News

ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси наманганлик футбол ишқибозларига мурожаат билан чиқди.

"Бугун — 9 март куни "Навбаҳор" Суперлиганинг илк тури доирасида "Динамо" клубини қабул қилади. Бироқ учрашувни ўтказиш масаласида клуб қатор камчиликларга йўл қўйган. 

Клуб мутасаддилари қаторасига иккинчи мавсум U21 жамоаси тўп тепадиган майдон бўйича Лига талабини пайсалга солиб келди. Оқибатда Лига "Навбаҳор" U21 — "Динамо" U21 ўйинида мезбонларга техник мағлубият эълон қилишга мажбур бўлди. Лиганинг стадионлар учун жавобгар мутахассислари Наманганга ташриф буюрганида, клуб расмийлари ўз вазифасига беписандлик билан қаради ҳамда улар учун керакли маълумотларни чала ҳолда тақдим этди. Ҳаттоки майдон периметри бўйлаб жойлаштирилган электрон реклама шитларини ёқишнинг иложи бўлмади. 

Шунингдек, фақатгина "Навбаҳор" регламентнинг 10.18-банди бўйича талабни бажармади. Шундан келиб чиқиб, бугун "Навбаҳор" клуби 2002 йил ва ундан катта ёшли футболчилар хизматидан фойдалана олмаслиги керак. Аммо афсуски, клуб ёш футболчиларини ҳозирга қадар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмаган ва бу билан "Суперлига ва Пролига регламенти"нинг 12.10-банди талабларини бузган. Лига учун эса футболчилар саломатлиги биринчи ўринда туради. 

Лига раҳбарияти ўтган йил якунида вилоят раҳбарияти билан учрашувда юқоридаги мавжуд муаммоларни очиқлаган эди. Учрашув давомида томонлар вилоят футбол академияси ҳамда футбол мактабига ташриф буюриб, у ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишган. Қайд этиш керак, болалар футболига берилаётган эътибор масаласида Наманган республиканинг энг олди вилоятларидан ҳисобланади. Пойдевор ва умуман инфратузилма масаласи вилоят ҳокимлиги назоратида бўлиб турибди. 

Бироқ "Навбаҳор" футбол клуби ҳақида гап кетганда, клубда айрим ишлар жойида эмаслигини қайд этамиз. Унда меҳнат қилаётган икки-уч ходимни айтмаса, қолган персонал нима билан машғул экани борасида Лигада қатор саволлар мавжуд. Ваҳоланки, вилоятда ўз ишига профессионал тарзда ёндашиши мумкин бўлган кадрлар талайгина. Регламент ҳақида тасаввурга эга бўлмаган, ўз ишини тўғри йўлга қўя олмайдиган кадрлар эса Лига ва "Навбаҳор" мухлислари ўртасида қатор тушунмовчиликлар келтириб чиқаради. Лиганинг регламент асосида қўядиган талаби клуб томонидан вилоят ҳокими ва жамоа мухлисларига буткул бошқа кўринишда тадбиқ этилиши оқибатида нафақат ҳолат ўнгланмайди, балки асоссиз зиддиятлар юзага келади. 

Мавсумнинг очилиш учрашуви эканлигидан келиб чиқиб, Лига ижобий тиббий хулосаси мавжуд бўлмаган футболчиларнинг фақатгина 1-тур доирасида майдонга тушишини таъминлашга тайёр. Бироқ 2-турга қадар барча масала ҳал этилмаса, Лига клубга нисбатан регламентда кўрсатилгани бўйича санкция қўллаши юзасидан расман огоҳлантирамиз. 

Изоҳ. Лига юқоридаги масалалар юзасидан клуб раҳбариятини бир неча ойлардан буён огоҳлантириб келади. Бунинг фойдаси бўлмагач, футбол ишқибозларининг ҳурмати юзасидан Лига тўғридан-тўғри уларга мурожаат қилишга қарор қилди. Футбол айнан улар учун ўйналади ва улар бир қатор шахсларнинг масъулиятсизлигидан азият чекиши Лигага ҳам оғир ботади", — дейилади ЎзПФЛ мурожаатида.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика