Latest news

07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  3 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  7 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  3 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  6

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди News

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди

Tags :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси дунёдаги энг етакчи футбол лигаларини ўзида бирлаштирган Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциациясининг тўлақонли аъзосига айланди.

World Association of Professional Football Leagues (WLF) дунё бўйлаб 44 та энг етакчи лигани ўзида бирлаштирган халқаро ташкилот ҳисобланади. 2015 йилнинг 1 декабрь куни 23та лига Парижда ўзаро ҳамфикрлик декларациясини имзолагач, ассоциация тузиш учун биринчи қадам қўйилди. 2016 йилнинг 1 май куни Цюрихда мазкур ташкилотга расман асос солинди.

Ассоциация футбол лигалари манфаатларини ҳимоя қилади. У халқаро мусобақалар тақвимини тузишда ФИФА ва қитъалар конфедерацияларига ўз аъзолари манфаатидан келиб чиқиб, тавсия ва таклифлар киритиб келади. Шунингдек, турли йўналишлардаIFAB, FIFPro каби ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. 

Ташкилот бошқарув кенгаши Англия Премер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс, Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳамда МЛС (АҚШ) раҳбари Дон Гарбер кабилардан иборат. ЎзПФЛ ҳамда WLF ўртасидаги алоқалар ўтган йилнинг июл ойидан бошланганди. Шу давр ичида ассоциация ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, норматив ҳужжатлар ва бошқа материалларни батафсил ўрганиб чиқди. Якунда ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛни 45-аъзо сифатида ташкилотга қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Жаҳон лигалари форумида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасини кўришдан ва унинг янги аъзомизга айланганидан беҳад мамнунмиз. Биз ҳамкорликда Ўзбекистон футболи имкониятларини юзага чиқаришдан хурсандмиз”, — деб фикр билдирди Жером Перлемутер.

Жером Перлемутер ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев 2022-йилнинг 17-19-октябр кунлари Дубай шаҳрида WLF томонидан ўтказилган “Жаҳон футбол лигалари форуми”да учрашиб, фикр алмашганди. Унинг доирасида WLF Осиёнинг етакчи лигалари учун ҳам алоҳида йиғилиш ташкил этди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этиб, лигаларни қийнаб келаётган қатор масалалар юзасидан фикр алмашганди.

Маълумот учун, WLF ўзида УЕФАнинг Англия, Испания, Италия, Германия, Франсия, Туркия, Белгия, Португалия, Украина, ОФКнинг Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея, Таиланд каби мамлакатларини бирлаштирган. Аъзоларнинг тўлиқ рўйхати билан мана шу ҳавола орқали танишиб олиш имконияти мавжуд. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Rating: +3   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика