Latest news

18:45"Реал" ижтимоий тармоқларда энг оммабоп клуб, "Барса" – 2-ўрин, МЮ – 3-ўрин, ПСЖ – 4-ўрин...  1 18:16Фарруҳ Сайфиев: "Мундиалга бориб, шунчаки қатнашиш йўқ"  8 18:00Про лига. “Олимпик” — “Арал” 0:1  0 17:49ЖЛА бош котиби футбол клублари раҳбарлари билан учрашади  0 17:30"Милан" Леау учун 90-100 миллион евро талаб қилмоқда  0 16:20"Бавария" Нико Уильямсни сотиб олишни хоҳлайди. "Атлетик" вингери – ҳужумдаги устувор вариант  1 15:56Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?  47 14:47Интервью. Миржалол Қосимов: "Жиддий айтганда Жаҳон чемпионатига чиқишга энди тайёр бўлдик, бу натижа ўз-ўзидан келмади"  22 14:16Осиё Кубоги-2027 саралаш. Тожикистонда дуранг, Туркманистонда ғалаба  2 14:15Месси Хамесга Аргентина ва Колумбия ўйини вақтида: "Сен жуда кўп гапиряпсан"  6 14:01Игорь Сергеев: "Йиғлаб юборишимга бир бахя қолди"  21 13:27Сане "Бавария"ни тарк этишга қарор қилди. Вингер "Галатасарой"га ўтишга яқин  0 13:15"Манчестер Сити" 70 млн. еврога ярим ҳимоячи сотиб олди  2 12:56"Пахтакор" ва ўзбек футболи афсоналаридан бири Аҳрол Иноятов 80 ёшда  1 12:43Коларов Кивунинг "Интер"даги штабига киради. У Сербия ёшлар терма жамоасини бошқараётган эди  1

Ўзбекистонсиз ўтаётган ОЧда Тожикистон ва Ҳиндистон иккинчи маротаба ЖЧда иштирок этишга яқин News

Ўзбекистонсиз ўтаётган ОЧда Тожикистон ва Ҳиндистон иккинчи маротаба ЖЧда иштирок этишга яқин

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кетма-кет икки маротаба кичик мундиал йўлланмасини қўлга киритган эди.

Кечагидек ёдимизда, даставвал бизга бу қувончи Алексей Евстафеев бошчилигидаги терма жамоамиз тақдим этган эди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида финалга қадар етиб борган 1994 йилда таваллуд топган футболчиларимиз Мексика йўлланмасини қўлга киритган эдилар. Орадан икки йил ўтиб Дилшод Нуралиев бошчилигида биз БААдаги мундиал чиптасига эга чиққанмиз.

Ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионатида иккинчи маротаба мундиалга чиқишга яқин турган Ҳиндистон ва Тожикистон терма жамоалари бунинг учун кореяликларни мағлубиятга учратишлари керак. КХДР қўшниларимиз билан баҳс олиб боришса, ҳиндлар жанубликларга қарши. Тожикистон терма жамоаси ЖЧдаги дебютини 2007 йилда амалга оширган эди. Ҳиндистон терма жамоаси эса 2017 йилги ЖЧ мезбони сифатида тўғридан-тўғри мусобақада қатнашган.


Осиё терма жамоалари ичида ЖЧда иштирок этиш бўйича энг яхши кўрсатгич кун чиқар юрт вакилларида. Лекин ҳеч бир осиёлик Саудия Арабистонига тенг кела олмайди. Саудияликлар Шотландияда бўлиб ўтган мундиал финалида мезбонларни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратган ҳолда чемпионликни қўлга киритган эдилар.


Афсуски 2008 йилдан бери мунтазам равишда Осиё чемпионатида иштирок этиб келган терма жамоамиз, 2018 йилги мусобақадан четда қолди.

Қуйида ЖЧда энг кўп иштирок этган терма жамоалар рўйҳати билан танишишингиз мумкин.

Япония - 8
Қатар - 7
Хитой - 6
Жанубий Корея - 5
Эрон - 4
Уммон - 3
БАА - 3
Саудия Арабистони - 3
Баҳрайн -2
Ўзбекистон - 2
Ироқ - 2
Сурия - 2
Таиланд - 2
Яман - 1
Ҳиндистон -1
Тожикистон - 1


Википедия маълумотлари асосида

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика