Latest news

14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  0 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  0 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  11 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  3 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  65 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8

Ўзбекистоннинг кечаги учрашувдаги муаммоси нимада? Эмиль Бекмухамедовдан Ўзбекистон ғалабасининг рақамлар ва статистика орқали таҳлили News

Ўзбекистоннинг кечаги учрашувдаги муаммоси нимада? Эмиль Бекмухамедовдан Ўзбекистон ғалабасининг рақамлар ва статистика орқали таҳлили

Ўзбекистон терма жамоасининг кечаги ғалабаси мухлисларни хурсанд қилди ва барчанинг кайфиятини кўтарди, лекин якуний ҳисоб адолатли бўлдими?

Учрашувдан сўнг рақамлар ва статистикага қараганимдан сўнг, ўйин натижаси майдонда содир бўлган воқеаларни акс эттирмайди деган фикр пайдо бўлди. Мен ўз фикримни рақамлар ва статистика ёрдамида тушунтиришга ҳаракат қиламан.


1. Ўзбекистон терма жамоаси Ўмонга қарши кечган учрашувда 59% вақт мобайнида тўпни назорат қилди. Терма жамоамизнинг сўнги 7та учрашувдаги ўртача тўп назорати кўрсаткичи эса 43% фоизга тенг. Бу эса кечаги учрашувда Катанец ҳаводан узатиладиган паслар ўйиндаги асосий қурол сифатида ишлатганлигини англатади. Ҳаводан узатиладиган пасларда эса тўпни йўқотиш эҳтимоли анча баланд. Ўмон термаси Ўзбекистонга эркинроқ ўйнашга қўйиб берди ва шу сабабли улар бор йўғи 41% вақт тўпга эгалик қилишди.

2. Тўп назоратидаги устунлик, кўпроқ ҳужум қилиш ва дарвозага кўпроқ зарба беришга имконият яратади, аммо кечаги баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси ўтган учрашувларга нисбатан рақиб дарвозасига камроқ зарба йўллади. Кечаги учрашувда Ўмон термаси дарвозасига бор йўғи 8та зарба йўлланди, миллий терма жамоамизнинг ўтган 7та учрашувида эса ўйин давомида ўртача 9та зарба йўлланаётган эди. Қизиқ жиҳат шундаки, Ўмон терма жамоаси сўнги 9та учрашувда Саудия Арабистони, Германия, Иордания каби кучли терма жамоаларга қарши ўтказган.  Ўмон дарвозаси томон ўртача 11та зарба берилаётган эди.

3. Вазиятлардан унумли фойдаланиш масаласига ҳам алоҳида урғу бериб ўтишимиз керак. Кеча терма жамоамиз рақиб дарвозасига 6та аниқ зарба берди ва улардан 3таси голга айланди, бу эса нақд 50% фоизлик реализацияни англатади. Ўзбекистон терма жамоасининг сўнги 7та учрашувидаги вазиятлардан унумли фойдаланиш кўрсаткичи - 32%( 28та зарба, 9та гол). Ўмон терма жамоаси дарвозаси томон сўнги 9та учрашувда  33та зарба йўлланган ва улардан фақатгина 8таси голга айланган (24%).

Менинг фикримча, кечаги учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси учун ўта омадли бўлди. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, Ўмон терма жамоаси кеча жуда ёмон ўйнади. Ўзбекистон эса ўтган учрашувларидаги кўрсаткичларидан яхшироқ натижа қайд этди. Умумий маънода "оқ бўрилар" кеча "over-prefomance" намойиш этди.


Эмиль Бекмухамедов

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика