Latest news

09:47Аморим "Спортинг"даги шогирдини МЮга олиб келмоқчи  1 09:23Превью. Абрамовнинг "Динамо"си Қосимовнинг ОКМКсини меҳмон қилади  8 08:56Слот кечаги ғалабдан сўнг нималар деди?  5 08:28Превью. "Навбаҳор" биринчи даврадаги мағлубият учун "Нефтчи"дан реванш оладими?  11 07:57Суперлига. Бугун бизни ажойиб ўйинлар кутиб турибди  5 07:30Расман. "Ал Насср" яна бир юлдузни ўз сафига қўшиб олди  7 07:05Суперлига. "Пахтакор" "Сўғдиёна" жамоасини ишончли ҳисобда мағлуб этди, Алижонов эса шедевр гол урди  0 02:50Иброҳим Ибрагимов: "Сўғдиёна"нинг нозик томонларини ўрганиб чиққандик"  5 02:15Францияда ҳам чемпионат старт олди  0 01:57АПЛ старт олди: "Ливерпуль" мавсумни қийин ғалаба билан бошлади  32 01:33Башар Ресан: "Бу ғалабали йўлни "Андижон"га қарши ўйинда ҳам давом эттирмоқчимиз"  5 01:20"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Ноттингем"га ўтиши мумкин  0 01:00"Ал Ҳилол" қачон Қаршига келади? "Насаф"нинг Элит ОЧЛдаги тақвими маълум  7 00:49Уго Экитике - АПЛнинг 2025/26 йилги мавсуми илк голи муаллифи!  1 00:32"Байер" Эрик тен Хаг қўл остидаги илк расмий ўйинида йирик ғалаба қайд этди  2

Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди News

Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси “Бунёдкор”га ўтди

“Бунёдкор” аёллар жамоаси ўз сафини маҳоратли футболчи билан тўлдирди.

Ўзбекистонда 2017 йилнинг энг яхши аёл футболчиси деб топилган Людмила Карачик эркин футболчи сифатида “Бунёдкор” билан шартнома имзолади.

1994 йилда таваллуд топган футболчи бунгача Тошкентнинг “Олимпик”, “Пахтакор”, Қаршининг “Севинч” ва Бекободнинг “Металлург” клублари шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги уч мавсумда у тўпурарлар пойгасида биринчи бўлиб келмоқда. 2015 йилда 66та гол уриб, аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 2016 ва 2017 йилги мавсумларда рақиблари дарвозаларини 34 ва 40тадан ишғол қилди.

Людмила Карачик “Бунёдкор” аёллар жамоасининг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшади, деган умиддамиз. “Бунёдкор” ФК оиласига хуш келибсан, Людмила!, - дейилади "Бунёдкор" матбуот хизмати хабарида. 


Rating: -53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика