Latest news

14:33"Резиспор" — "Адана Демирспор". Алиқулов асосий таркибда  1 14:15"Бавария" 10 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  0 13:40Тимо Вернер АҚШга йўл олиши мумкин  1 13:11Кварацхелия ПСЖ таркибидаги дебюти ҳақида гапирди  0 12:35"Барселона" ва "Реал" "Манчестер Юнайтед" собиқ ўйинчиси учун курашмоқчи  0 12:02Дибаланинг "Рома" билан шартномаси узайтирилди  0 11:34"Ал Насср" АПЛдан 80 млн евро эвазига форвард билан шартнома имзолашга тайёр  2 11:08Моуринью Фатини "Фенербахче"да кўрмоқчи. Клуб "Барса"га ўйинчи борасида харид қилиш ҳуқуқи билан ижара таклифини беради  1 10:03"Нефтчи" дарвозабони "Сурхон" таркибига келиб қўшилди  2 09:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Осиё кубогидаги рақиби билан ўйнайди  0 09:00Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   56 08:35Александр Хомяков: “Йигитлар ғалабага бўлган иштиёқларини намойиш эта олдилар”  1 08:00Санжар Рашидов "Қизилқум"да  6 07:22"Локомотив" таркибида украиналик легионер кўрикдан ўтмоқда  1 03:26Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти: хато, ҳаяжон ва трибунадан қарсаклар  40

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди News

Ўзбекистонлик футболчи қизлар турк клубига ўтишди

АГМК-W сардори, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси футболчиси Камила Зарипованинг Туркия чемпионатига йўл олгани тўғрисида хабар топдик.

Дарҳол 23 ёшли футболчи билан боғланиб, бу борада батафсил маълумот олишга ҳаракат қилдик.

- Камила, дўстларингиз бизга Туркияга жўнаб кетганингиз ҳақида маълумот беришди. Ҳозир қаерда ва қайси жамоа таркибидасиз?

- Ҳозир Туркиянинг Трабзон шаҳридаман. "Трабзон Идманўчоғи" жамоасига келиб қўшилдим.  

- Мазкур клубга ўтишингиз қандай содир бўлди? Шу ҳақда айтиб беринг.

- АГМКдаги мураббийларим Ханжариев Илҳом ва Гамадеев Руслан Олимович икки йилдан бери четда ўйнашим кераклигини, ўзимни легионер сифатида синаб кўришимни айтиб келишарди. Вариантлар бор эди. Туркияга  келишим эса жуда тез вақтда ҳал бўлди. Бунда мураббийим Илҳом Каримовичнинг ҳиссаси катта. Ўзбекистонлик яна 2 нафар қиз боришини айтишди, шунинг учун рози бўлдим. Бир ўзим бунчалик узоққа келишдан қўрқардим. 

- Сиз билан бирга қайси юртдошларимиз Туркияга йўл олди?

- Мен билан бирга "Металлург" жамоасининг аъзоси Сетора Такабаева ва "Севинч" клубида тўп сурган Шаҳризода Зайниддинова келган.

- Жамоа келаси йил Туркия чемпионатининг юқори дивизионида иштирок этади. У ердаги рақобатдан қўрқмаяпсизми?

- Бу жамоанинг мураббийлари ўйинимни ўрганиб чиқишган. Уларга маъқул келганим учун жамоага таклиф қилишди. Менда қўрқув бўлмади, ўзимга ишониб келдим. 

- Туркиядаги муҳит қандай экан?

- Туркиянинг об-ҳавоси яхши. Майдонлари ҳам талаб даражасида. Кунига 2 маҳал машгулот ўтказяпмиз. Шароитлари кўнгилдагидек. Келганимга 4 кун бўлди, Ўзбекистон билан фарқли томонларига кўп тўхталолмайман.

- Яқинларингиз бошка давлатга кетишизга қандай қарашди? Қаршиликлар бўлмадими? 

- Албатта, хурсанд бўлишди, лекин зўрға рухсат олдим. Хавотирланиб, жуда кўп суриштиришди, мураббийларимиз билан маслаҳатлашишди. Ниҳоят, дугоналарим ҳам борлигини эшитиб, рози бўлишди. Биласиз, футболга кириб келганимдан бери фақат АГМКда ўйнаганман. Ҳар доим уйда бўлганман, узоқ вақтга бегона ерларга кетмаганман. Ҳозир шу туфайли мослашиш озгина қийин бўляпти. 

- Трабзон сиз учун янги шаҳар. Атрофдагилар мулоқот қилиш қийин бўлмайдими? Турк тилини биласизми?

- Турк тилини билмайман. Фақатгина баъзи сўзларни ўзбекчага ўхшаганлиги учун тушунаман. Янги жамоадошларим турк сўзларини таржимон орқали тушунтиришяпти. Тез орада турк тилини ўрганиш учун дарс оламиз. 

- Маош масаласига келсак, Трабзонда Олмалиқдагига нисбатан анча яхши тўлашса керак. Ёки кам ойлик эвазига кетяпсизми?

- Ўзбекистонда футболчи қизларга кам маош тўланади. Кўпчилик қизлар турмушга чиққандан кейин футбол ўйнашни тугатади. Шунинг учун турмушга чиқишдан олдин четда ўйнаб кўрмоқчи эдим. Орзумга етдим. Ҳозир бериладиган маошдан кўнглим тўлди. Балки, бошқа жамоалар берадиган пулдан камдир, лекин худога шукур ўзимга етади. 

- Қайси рақамда майдонга тушмоқчисиз?

- Ҳали танламадик, лекин 29 ёки 26 рақамини танлашни ўйлаб турибман.

"8+3". Ўзбекистон МТЖни бошқарган энг кучли мураббий — Боб Хоугтон (17-сон)

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика