Latest news

23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  1 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  2 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  3 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  4 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  12 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  5 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  19 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  4 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғин доирасидаги охирги ўйинда “Локомотив U-21”ни мағлуб этди

Жорий йилнинг ноябрь ойида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари ўтказилади.

Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган саралаш баҳсларига тайёргарлик олиб бораётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси пойтахтимизда йиғин ўтказди.

Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 8 июлдан Тошкентда йиғинга киришган эди. Бош мураббий терма жамоа ўзагини шакллантириш ва терма жамоага номзод футболчилар ҳаракатларини кўздан кечириш мақсадида ушбу йиғинга жами 30 нафар футболчи чақиришга қарор қилди.

Йиғин мобайнида 3 та назорат учрашуви ўтказилиши ҳам кўзда тутилган эди. Бугун сўнгги ўйин ўтказилди. Унда терма жамоамизга “Локомотив U-21” жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли кечган ўйинда ёшлар терма жамоамиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


Синов-назорат учрашуви
Ўзбекистон ё.т.ж. – “Локомотив U-21” 2:1
Голлар:
Иброҳим Ибрагимов (49), Ҳусаин Норчаев (87) – Иброҳим Ғанихонов (20).
Ўзбекистон ё.т.ж: Амал Шавкетов, Алибек Давронов, Жовоҳир Жўраев, Саидазамат Мирсаидов, Хуршид Убайдуллаев, Бекзод Шамсиев, Иброҳим Ибрагимов, Диёр Ҳолматов, Абдулазиз Абдусаломов, Асилбек Обидов, Алишер Одилов.
Захирадан майдонга тушганлар: Мўминмирзо Қодиров, Элдор Бегимов, Достон Турсунов, Улуғбек Акназаров, Ҳусаин Норчаев, Тоҳир Рафаелов, Бобур Собиров, Асилбек Қаюмов, Миржалол Мирзаев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Ислом Абдуллахонов.

Мазкур ўқув-машғулот йиғини эртага ўз ниҳоясига етади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика