Latest news

01:20Абдуқодир Ҳусановнинг Англиядаги мураббийи Манчестер университетининг фахрий докторлик унвонига сазовор бўлди  1 00:37"Манчестер Юнайтед" Виктор Дьокерешни сотиб олиш устида фаол ишламоқда  3 23:50"Ал Ҳилол" Нуньес вакиллари билан боғланди. "Ливерпуль" ҳужумчиси таклифга рози  1 23:24Польша терма жамоаси ўйинчилари Левандовскининг сардорлик боғичи олиб қўйилганини "нишонлашди"  8 22:32ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз уйида мағлуб бўлди  25 22:21Расман: "Манчестер Сити" 40 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  13 22:08Алонсо "Реал"даги илк машғулотини ўтказди  1 21:41Левандовски терма жамоадан кетиши ҳақида: "Мураббий ишончимга хиёнат қилди. Гап ҳатто сардорлик боғичини олиб қўйиш қарорида ҳам эмас, балки бу ҳақда қандай хабар беришганида"  9 21:27Ўртоқлик учрашуви. U23 Ўзбекистон терма жамоаси Қирғиз Республикасини мағлубиятга учратди  0 20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  18 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  15 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  40 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  13 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси Кубогида иштирок этади News

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси Кубогида иштирок этади

Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 6–9 август кунлари ўтказиладиган Марказий Осиё Футбол Ассоциациаси Кубогида иштирок этади.

19 ёшгача бўлган футболчилардан тузилган терма жамоалар қатнашадиган турнирда Абдураимов шогирдларидан ташқари Афғонистон, Қирғизистон, Эрон, Тожикистон ҳамда Туркманистон жамоалари қатнашади. Ўйинлар "Жар" ҳамда "Пахтакор" стадионларида бўлиб ўтади.

Аввалроқ, ушбу мусобақа тақвимини расмий сайт орқали маълум қилган эдик.

Осиё  чемпионатига тайёргарликнинг сўнгги босқичида эса ёшлар терма жамоаси Қатарда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиб, Қатар ёшларига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси қуръа натижасига кўра “D” гуруҳидан жой олган. Гуруҳ босқичида ўзбекистонлик футболчилар Тожикистон, Австралия ва Хитой ёшлар жамоаси билан куч синашади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика