Latest news

19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  0 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  0 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  14 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  1 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   8 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  17 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  3

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди News

Ўзбекистон вакиллари ОФК қўмиталари аъзолигига тасдиқланди

Ўзбекистон Футбол Федерациясининг биринчи вице-президенти Сардор Раҳматуллаев футбол бўйича Осиё чемпионатининг ташкилий қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Қатарлик ал-Муҳаннадий раислик қиладиган ушбу қўмитага ОФК ижроқўми вакиллари, шу жумладан Раҳматуллаев ҳам аъзо сифатида киритилган.

ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси бўйича аъзоси саналадиган Сардор Раҳматуллаев, шунингдек, саудиялик Аҳмад Ийд ал-Ҳарбий бошчилигидаги ОФКнинг ижтимоий масалалар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Сардор Раҳматуллаев шу тариқа Осиё Футбол Конфедерациясининг бир йўла учта қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигасининг бош директори Фарҳод Магаметов ОФКнинг Тараққиёт қўмитаси аъзоси этиб тайинланди.

Ўзбекистон Футзал Уюшмаси вице-президенти Жаҳонгир Усмонов эса навбатдаги муддатга ОФК Футзал қўмитаси аъзолигига тайинланди.

ЎФФ техник бўлими бошлиғи Алим Арифов эса ОФКнинг Мусобақалар қўмитаси аъзоси этиб тайинланган бўлса, Федерациянинг техник масалалар бўйича директори Шавкат Имомов ОФКнинг техник қўмитаси аъзолигига тасдиқланди.

Бундан ташқари ФИФА ва ОФК инструктори Фарҳод Абдуллаев ҳам ОФКнинг ҳакамлар қўмитаси аъзоси бўлиб тайинланди.

Ўзбекистоннинг ОФКдаги вакиллари тегили қўмиталарга 2015-2019 йилги муддатларга тайинланди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика