Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Жанубий Кореядаги йиғинига старт берилди News

Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Жанубий Кореядаги йиғинига старт берилди

Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Жанубий Кореядаги йиғинни бошлади.

Дастлабки машғулотлар "Ҳвасон" спорт мажмуасида ўтказилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди. 

Тимур Кападзе томонидан мазкур йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар: Шукрон Юлдашев, Ҳамидулло Абдунабиев, Владимир Назаров (барчаси – "Олимпик")

Ҳимоячилар: Одилбек Абдумажидов ("Ордабаси", Қозоғистон), Элдор Бегимов (АГМК), Алибек Давронов ("Насаф"), Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Саидазамат Мирсадиов, Беҳзод Шамсиев, Достон Турсунов, Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (барчаси – "Олимпик"),  

Ярим ҳимоячилар: Абдурауф Бўриев ("Олимпик"), Иброҳим Ибрагимов ("Металлург"), Жасурбек Жалолиддинов ("Локомотив"), Диёр Холматов ("Пахтакор"), Фаррух Мухторов ("Олимпик"), Нурмуҳаммад Тошпўлатов ("Локомотив"), Алишер Одилов ("Олимпик"), Отабек Жўрақўзиев ("Олимпик") 

Ҳужумчилар: Улуғбек Ҳошимов ("Нефтчи"), Ҳусайн Норчаев ("Насаф"), Руслан Жиянов ("Олимпик"), Темур Мамасидиқов ("Олимпик")

Вакилларимиз мазкур йиғин доирасида кореялик тенгдошларига қарши иккита ўртоқлик ўйинида иштирок этишади. 

23 сентябрь

Корея Республикаси U-23 — Ўзбекистон U-23

26 сентябрь

Корея Республикаси U-23 — Ўзбекистон U-23

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғини 27 сентябрга қадар давом этади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика