Latest news

15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  0 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  1 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  1 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  0 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  9 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  8 12:15Бразилия ЖЧ саралашида 5-ўринни эгаллади – бу тарихидаги энг ёмон натижа  3 10:56Ла Лигада ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  6 10:30ФИФА президенти Қатардаги портлашларга муносабат билдирди  12 10:02Қизил карточка, эҳтимолий пенальти ва четлатиш. "Алё, рэф!" ҳакамларнинг Ўзбекистон - Эрон учрашувидаги қарорларини таҳлил қилди  29 09:37Эшитдик-да тасдиқланди. Шерзод Игамбердиев расман ЎФАдан кетди  18 09:11Суперлига. Бугун ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  6 08:40Криштиану Роналду яна бир рекордни такрорлади  11 08:10U-23 Осиё кубоги. Финал босқичига йўл олган барча жамоалар номи маълум  14 07:48ЖЧ масаласини ҳал қилган Бразилия ва Аргентина мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади News

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Қатар ва Канада ёшларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади

Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси 21–27 март кунлари Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади.

Йиғин доирасида Жасур Абдураимов шогирдлари 23 март куни Қатар U-22 термасига қарши, 25 март куни эса Канада U-22 термасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Доҳа шаҳридаги йиғинга қуйидаги футболчилар жалб этилган:

Дарвозабонлар: Ботирали Эргашев, Умиджон Эргашев;

Ҳимоячилар: Акрам Комилов, Ҳожиакбар Алижонов, Рустам Ашурматов, Ҳусниддин Ғофуров, Исломжон Қобилов, Достонбек Турсунов;

Ярим ҳимоячилар: Ҳуршид Ғиёсов, Азизжон Ғаниев, Достон Ибрагимов, Жавоҳир Сидиқов, Жасурбек Яхшибоев, Абдужамол Исроилов, Жамшид Юсупов, Нурилло Тўхтасинов, Жавоҳир Қаҳрамонов;

Ҳужумчилар: Андрей Сидоров, Забиҳилло Ўринбоев, Бегзод Ғанижонов.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Ўзбекистон U-22 терма жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Кеча, 17 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-22 терма жамоаси саралашнинг “D” гуруҳидан жой олди. Гуруҳ босқичида Жасур Абдураимов жамоаси БАА, Ливан ва Непал ёшларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувлар шу йилнинг 15–23 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика