Latest news

08:22Here we go. "Арсенал" "Тоттенхем" билан деярли шартнома имзолаган футболчини илиб кетди  3 07:55Суперлига. "Динамо" ва "Навбаҳор" сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  0 07:53"Интер Майами" Лига кубогининг ярим финалига йўл олди  0 07:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  2 02:11ЕЧЛ саралаши. "Қайрат" сўнгги босқичнинг илк баҳсида "Селтик" билан дуранг ўйнади. Барчаси Олмаотада ҳал бўлади  8 01:13Шоҳмалик Комилов: "Бугун қийин бўлишини билардик. "Шўртан" - футбол ўйнайдиган жамоа"  5 00:34Биринчи лига. Охтаевдан пента-трик, пешқадамлардан ғалабалар ва бошқа натижалар  1 00:19U-21 биринчилиги. "Пахтакор"дан 8:0, "Машъал"дан камбэк, пешқадам "Навбаҳор"дан ғалаба ва бошқа натижалар  1 23:55Вадим Абрамов: "Мен ВАРни тушунмаяпман"  14 23:45Иван Бошкович: "Биз охиригача курашадиган жамоамиз"  10 23:21"Динамо" Танташевнинг Жиззахдаги қарорлари бўйича расмий эътироз киритди  24 23:11Дониёр Нарзуллаев: "Бироз омадимиз келмади. Голларимни фарзандларимга бағишлайман"  0 22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  4 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  10 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   104

Ўзбекистон U-20 Португалияга кетишдан олдин Тошкентда машғулот ўтказди News

Ўзбекистон U-20 Португалияга кетишдан олдин Тошкентда машғулот ўтказди

Ўзбекистон U-20 ёшлар терма жамоаси 25-30 март кунлари Португалиянинг Коимбра шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади.
Мазкур йиғин давомида Равшан Ҳайдаров жамоаси Португалия ҳамда Уругвай ёшлар терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар.

Шу муносабат билан, кеча ёшлар терма жамоамиз "Жар" стадиони захира майдонида машғулот ўтказди. Унда жами 19 нафар футболчи иштирок этди. Олий лиганинг 2-турида Навоийда "Қизилқум"га қарши ўйин ўтказиб қайтган Достонбек Ҳамдамовга мураббийлар дам олиш имкониятини яратиб беришди.

Қолган футболчилар билан Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги мураббийлар штаби жиддий ишлади. "Бунёдкор" ҳужумчиси Элдор Шомуродов виза борасидаги муаммо туфайли хориж йиғинида иштирок эта олмайди.

Май ойида Янги Зеландияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадиган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун Португалияга учиб кетади.



Равшан Ҳайдаров шогирдлари билан астойидил ишлади



Жавоҳир Соҳибов жамоанинг етакчиларидан бири



Жавоҳир Сидиқовни тўхтатиб қолиш жуда қийин



Достон Ҳамдамовга мураббийлар хордиқ олиш имконини беришди



Илҳом Мўминжонов машғулотлар вақтида Равшан Ҳайдаровга ёрдам бериб борди



Миржамол Қосимовдан мухлисларнинг умиди катта



Забиҳилло Ўринбоев машғулотлар вақтида ҳимоячиларга тинчлик бермади



Фото: Толибжон Қосимов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика