Latest news

10:16"Ливерпуль" футболчиси Италияга қайтишга яқин  0 09:47"Хоразм" легионери билан хайрлашди  1 09:14Одил Абдумажидов фаолиятини юртимизда давом эттиради  0 08:40"Нефтчи" яна бир легионер футболчи билан хайрлашишга яқин  8 08:13“Мираброр Усмонов кубоги-2025”. Бугун Саудия Арабистонига қарши баҳс олиб борамиз  3 07:30Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  3 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  4 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  6 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  10 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров: "Бу ёшдаги терма жамоа учун ФИФА кунларининг ўзи камлик қилади" News

Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Равшан Ҳайдаров: "Бу ёшдаги терма жамоа учун ФИФА кунларининг ўзи камлик қилади"

Айни кунларда Тошкентда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси эртага Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Вакилларимиз мазкур учрашувга қизғин равишда тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугунги машғулотлар "Бунёдкор" академияси майдонида бўлиб ўтди. Терма жамоа бош мураббийи Равшан Ҳайдаров бўлажак учрашув олдидан фикрларини билдириб ўтди ва таркибга жалб қилинган футболчилар ҳақида ҳам тўхталди. 


Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг 2 ноябрь куни бошланадиган йиғинга жалб этилган футболчилар рўйхати маълум


— Мазкур йиғин анча аввал режалаштирилган эди. Жанубий Корея томони билан шу вақтга келишгандик. Яъни Суперлиганинг аввалги тақвимида оралиқда бироз бўш вақт юзага келганди. Афсуски, ҳозирда тақвим ўзгарди. Тур учрашувлари борлиги учун ҳамма футболчи ҳам қатнаша олмайди. Асосий таркиб футболчиларига тегмаганмиз. Аббос Файзуллаев, Умарали Раҳмоналиев, Жаҳонгир Ўрозов, Маҳмуд Маҳаммаджонов, Зафармурод Абдираҳматов ва ҳоказо. Легионерларимиздан Абдуқодир Ҳусанов бундай пайтда кела олмайди. Лекин бу қолган футболчилар учун яхши имконият. Олдиндаги 2та ўйинда ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Тайёргарлигимиз яхши кетяпти. Эртага Жанубий Корея билан биринчи ўйин. Ҳаммага имконият берамиз. 

— Легионерларга келсак, ҳа Германияда ўйнаётган Владимир Кимни таклиф қилдик. Ўзимизни тарбияланувчимиз. 3-4 йилдан бери Германияда. Уни кузатиб келаётгандик. Нималарга қодирлигини ўйинларда кўрамиз. Шундан сўнг хулоса чиқарамиз. 


— Биринчи йиғинга киришган пайтимизда бу ёшдаги футболчилар ўз жамоасининг ўринбосарлар таркибида тўп тепарди. Шу боис терма жамоага чақиришда ортиқча муаммо йўқ эди. Кейинчалик Зафармурод Абдираҳматов, Жаҳонгир Ўрозов асосий таркибда ўйнаб кетишни бошлади. Беҳруз Асқаров, Шаҳриёр Жабборов ҳам секин-аста "Пахтакор" асосий ўйинчиси сифатида кўрилмоқда. Бу ёшлар билан ҳар ой йиғилишимиз, ишлаб туришимиз керак. Тажрибали, том маънодаги профессионал ва номдор футболчилар учун ФИФА кунларининг ўзи етарли бўлиши мумкин. Лекин U-20 терма жамоасига фақат ФИФА кунларидаги йиғинлар камлик қилади. Мен шу тарафдориман. Албатта клублар билан келишган ҳолда режалаштиришга ҳаракат қиляпмиз. 

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика