Latest news

18:45Суперлига. "Пахтакор" – "Металлург" 3:1 (матнли трансляция)  33 18:34Суперлига. ОКМК - "Насаф": Асосий таркиблар маълум  3 17:54Беллингем ва Зидан "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини сотиб олишни маслаҳат беришмоқда  3 17:30"Арсенал"нинг икки футболчиси ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 16:56Дензел Думфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамоқда  5 16:30Лондоннинг икки клуби Тоунини сотиб олмоқчи  0 16:06"Челси" 75 миллион фунтга Украина термаси футболчисини сотиб олиши мумкин  2 15:45Рубен Аморим "Спортинг"да қолади  1 15:26Тео Эрнандес "Бавария"га ўтиши мумкин  1 15:02Лопетеги "Вест Хэм" билан келишиб олди  1 14:18Ўзбекистон Суперлигаси. "Металлург" "Пахтакор"ни атиги 4 марта, ОКМК эса "Насаф"ни 5 бор таслим қилган  6 14:07"Арсенал" ёзда Хатони сотиб олмоқчи  8 13:49«Лестер» футболчилари вафот этган собиқ президентига ҳурмат бажо келтиришди  2 13:48Хави барибир ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин  5 11:10«Челси» «Шахтёр»дан 65 миллион фунтга футболчи сотиб олмоқчи  6

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Қатарга 23 нафар футболчи билан йўл олди News

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Қатарга 23 нафар футболчи билан йўл олди

Алексей Евстафеев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси ОЧ-2014 саралаш баҳсларида иштирок этиш учун Қатарга учиб кетди.

Алексей Евстафеев қўл остидаги 1995 йилгача туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-19 ёшлар термаси ОЧ саралаш ўйинларида иштирок этиш учун 2 октябрь куни Қатар пойтахти Дохага учиб кетди. ОЧ-2014 саралаш А гуруҳи баҳсларига 4-12 октябрь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳри мезбонлик қилади. Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати йўлланмаси учун «А» гуруҳида Қатар, Туркманистон, Непал ҳамда Ҳиндистон терма жамоалари билан куч синашади.

Саралаш баҳслари регламентига кўра, 9та гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган терма жамоалар, ҳамда саралаш гуруҳларидаги 6та энг яхши иккинчи ўрин соҳиблари келаси йили Мянмада бўлиб ўтадиган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига йўлланмани қўлга киритадилар.

ОЧ-2014 (U-19) САРАЛАШ БАҲСЛАРИ «А» ГУРУҲИ.

Ўтказилиш жойи: Қатар, Доҳа. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.

Саралаш ўйинлари тақвими:
4 октябрь. «Қатар Спорт Клуби» стадиони.
21:00. Ҳиндистон (U-19) - Қатар (U-19)
18:30. Непал (U-19) - Туркманистон (U-19)

6 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)
21:00. Непал (U-19) - Ҳиндистон (U-19)

8 октябрь
18:30. Ўзбекистон (U-19) - Непал (U-19)
21:00. Қатар (U-19) - Туркманистон (U-19)

10 октябрь
21:00. Қатар (U-19) - Непал (U-19)
18:30. Ҳиндистон (U-19) - Ўзбекистон (U-19)

12 октябрь.
18:30. Туркманистон (U-19) - Ҳиндистон (U-19)
21:00. Ўзбекистон (U-19) - Қатар (U-19)

Ўйинларнинг бошланиш вақтлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг Қатардаги саралаш баҳсларида иштирок этадиган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар:
Шерзодбек Абдураимов («Машъал»)
Дилшод Хамраев («Бунёдкор»)
Ботирали Эргашев («Пахтакор»)

Ҳимоячилар:
Достон Турсунов («Нефтчи»)
Мехрож Ғуломов («Бухоро»)
Аббос Отахонов («Пахтакор»)
Улуғбек Худойбердиев («Олмалиқ»)
Виктор Григорьев («Пахтакор»)
Абдурасул Комилов («Пахтакор»)
Азизбек Мамазиоитов («Бунёдкор»)
Исмоил Эргашев («Бунёдкор»)

Ярим ҳимоячилар:
Дурбек Камолов («Машъал»)
Сардор Азимов («Бунёдкор»)
Мақсуд Маҳмудов («Чуст-Пахтакор»)
Жавоҳир Соҳибов («Пахтакор»)
Нажмиддин Нормуродов («Насаф»)
Забиҳилло Ўринбоев («Бунёдкор»)
Миржамол Қосимов («Бунёдкор»)
Бобур Давлатов («Рубин»)
Наримон Ҳасанов («Спартак»)

Ҳужумчилар:
Аслиддин Абдиев («Машъал»)
Элдор Шомуродов («Машъал»)
Андрей Сидоров («Андижон»)

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика