Latest news

06:30Қироли кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1 02:17"Ал Ҳилол" "Ал Насср"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, Қирол кубогини қўлга киритди!  21 00:55Жуд Беллингем ЕЧЛ финали ҳақида гапирди  2 00:33"Боруссия Дортмунд" ҳам Лондонга етиб борди  2 00:20Антонио Конте А Серияда иш бошлайди (Фабрицио Романо)  2 00:05"Реал" Мбаппе учун "тарихий" таништирув маросимини ташкил қилмоқчи. Ушбу тадбир қачон ўтказилиши ҳам аниқ  0 23:35Веско Стешевич: "Дастлабки 25 дақиқаликни жуда ёмон ўтказдик"  1 23:16Февзи Давлетов: "Нимели ҳақида гапиришни истамайман. No comment"  8 23:00Миржалол Қосимов: "ФИФА кунларида тикланиб олиш учун вақтимиз бўлади"  4 22:39Улуғбек Боқиев: "Иван Бошкович учрашув якунланганидан сўнг қизил карточка олгани учун матбуот анжуманида иштирок этмаяпти. Вазиятларни якунлашда совуққонлик етишмади"  12 22:20Суперлига. ОКМК – "Металлург" 1:0. Highlights  0 22:07"Барселона" Фликни мавсум учун рўйхатдан ўтказолмайди  11 21:48Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 21:35Суперлига. "Сурхон" – "Сўғдиёна" 1:0. Highlights  0 21:32Суперлига. Ниҳоят, ОКМК нохуш анъанасига чек қўйди ва "Тошкент вилояти дербиси"да ғалаба қозонди  15

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди" News

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди"

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Гарчи бу ўйинлар вакилларимиз учун норасмий мақомда ўтаётган бўлсада, терма жамоамиз футболчилари ҳар бир баҳсда борларини беришаётганини кўриниб турибди. Кеча гуруҳдаги кучли рақиб, мезбон Саудия Арабистони U-20 терма жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Риан Исломовнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ғалаба келтирди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Риан дастлаб учрашувдан кейинги ҳиссиётлар, таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб қоламан. Таассуротлар албатта ажойиб. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Қийин ўйинда бир оила эканлигимиз ўз сўзини айтди. Голдан кейин ҳам диққатни йўқотмадик. Охиригача курашдик. 

- Сизни 2019 йилдан бери биламан. Ўша йили Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемонати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ҳиндистонга сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолгансиз. Қизиғи бу сафар ҳам  саралашда, сўнгги дақиқаларда ҳал қилуви голга муаллифлик қилдингиз. Бу шунчаки тасодифми?

- Очиғи нима дейишга ҳам хайронман. Эсингизда экан, қойилман (кулади). Икки ўйинда ҳам муҳими жамоамизда катта хоҳиш бор эди. 

- Саудия Арабистонидаги турнирда рақиблар ўртасида катта фарқ бор. Бу ўйинга тайёргарлик жараёнига таъсир қиляптими? 

- Тўғри айтдингиз. Рақиблар орасида тафовут жуда катта. Дейлик Мальдив каби терма жамоалар билан баҳсларда бу билинди. Ҳар бир яратган вазиятимизни гол билан якунладик. Мянмарга эса яна 3та гол уришимиз мумкин эди.

- Ҳакамлик қандай ўтяпти? 

- Фикримча, адолатли тарзда ўтмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика