Latest news

18:02Суперлига. "Навбаҳор" - "Қўқон-1912". Таркиблар маълум  0 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:57"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  0 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  6 14:48"Атлетик" бош мураббийи "Барселона"нинг Уильямсга қизиқиши ҳақида гапирди  5 14:12"Интер" "Рома" футболчисини харид қилмоқчи  5 13:43"Ливерпуль" бразилиялик ҳужумчи харидини кўриб чиқмоқда  0 13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  2 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  7 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  7 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  3

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси Баку шаҳрида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида Озарбайжон U-19 аёллар терма жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси айни кунларда Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Мазкур йиғин давомида Баҳром Норсафаров бош мураббийлигидаги терма жамоа Озарбайжон U-19 қизлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган эди. Терма жамоалар ўртасидаги бўлиб ўтган илк ўйинда Ўзбекистон U-19 қизлар терма жамоаси озарбайжонлик тенгдошларига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Ўзбекистон ёшлари таркибидаги ягона голга ўйиннинг 14-дақиқасида Мафтуна Шойимова муаллифлик қилган.

Режага кўра, терма жамоалар ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини 17 июль куни бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.

15 июль. Баку, Озарбайжон.

Озарбайжон U-19 – Ўзбекистон U-19 - 2:1

Ўзбекистон U-19: 
1. Мафтуна Жонимқулова, 22. Солиҳа Ҳусниддинова, 19. Шоҳида Тожиддинова, 18. Шаҳноза Шокирова, 11. Мафтуна Шойимова, 15. Умида Зоирова, 5. Мафтуна Панжиева, 21. Малика Бурханова (c), 9. Феруза Бобохўжаева, 20. Севара Нормуродова, 7. Шаҳноза Қурбонова.

Захира: 23. Сарвиноз Эргашева, 4. Мафтуна Жўраева, 3. Гулҳаё Маннабоева, 8. Сўғдиёна Алламуродова, 2. Нозима Камолтоева, 10. Муниса Ғиёсова, 14. Муҳаррамҳон Абдуллаева.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика