Latest news

18:10Футзал бўйича Ўзбекистон Суперкубоги. БМБ "Оил Стар" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  0 18:01Расман: "Боруссия Д" "Челси" ярим ҳимоячиси трансферини расмийлаштирди  0 18:00Про лига. "Арал" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:22Варди фаолиятини А Серияда давом эттирадими?  4 16:35Абдулла Бўриев: "Иккинчи даврада таркибимизга легионер қўшиб олишимиз мумкин, янги мавсумда ҳаммага кураш тақдим қиламиз"  0 16:12Денис Иванков: "Дарвозабонлар муаммоси бугун пайдо бўлиб қолмади"  1 15:54Ҳали қайдномага ҳам кириб улгурмаган "Насаф" легионери сафдан чиқди  12 15:35"Олимпик"нинг қарзи 3 миллиардга етди, 4 ойдан буён маош йўқ  5 15:20"Тоттенхэм" яна оғзидаги ошни "Арсенал"га олдирмоқда   2 14:55"Реал" собиқ футболчиси "Байер"га ўтади  3 14:23"Эвертон" "Саутгемптон" вингерини 50 млн евро эвазига сотиб олди  0 13:55"Фенербахче", "Ризеспор" академиялари қатнашган халқаро турнирда "Бунёдкор-2011" бош совринга эга чиқди, иккинчи ўрин "Пахтакор-2011"га насиб қилди  1 13:35Факт. "Сўғдиёна" ўз тарихида учинчи маротаба Ўзбекистон Кубоги ярим финалига чиқди   3 13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   4 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  4

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 февралдан йиғинга киришади News

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси 10 февралдан йиғинга киришади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси шу йилнинг апрель ойида Осиё чемпионати саралашининг иккинчи босқичида иштирок этади.

 Ана шу мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида терма жамоа аъзолари 10 февраль кунидан йиғинга киришади. Йиғин Наманган шаҳрида ўтказилади.

Йиғини давомида асосий эътибор футболчи қизларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашга  қаратилади. Карима Йўлдошева шогирдлари майдондаги машғулотлардан ташқари, тренажёр залида ҳам машқлар олиб боришади. Шунингдек, йиғин давомида назорат учрашувлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
 
Намангандаги ўқув-машғулот йиғини 19 февралга қадар давом этади.  Ушбу йиғинда қатнашадиган футболчи қизлар рўйхати:
 
Дарвозабонлар:
Саидова Зарина - “Бунёдкор – W”
Нуриллаева Севара - “Севинч”
Узганова Нигора - “Металлург W”
 
Ҳимоячилар:
Шодиева Лайло - “Севинч”
Хожиева Озода - АГМК
Тўраева Маржона - “Севинч”
Худойназарова Динара - “Локомотив”
Косникова Марина - “Бунёдкор – W”
Эркинова Диёра - “Металлург”
Ганчева Ҳусния  - “Шўртан-Леди”
Шодиева Амина - “Севинч”
Алиева Дурдона - "Севинч"
 
Ярим ҳимоячилар:
Назарқулова Маҳлиё - “Локомотив – W”
Ҳикматова Мадина - “Пахтакор”
Аламурадова Сўғдиёна - “Севинч”
Охунова Рухсора - “Навбаҳор Лочинлари W”
Тошева Лайло - “Севинч”
Зайнитдинова Шаҳризода - “Металлург”
Саидова Гулзода -  “Металлург”
Мардиева Мухлиса - “Локомотив – W”
Бобокулова Альбина - “Шўртан-Леди”
 
Ҳужумчилар:
Рашидова Тожинисо - “Бунёдкор – W”
Суюнова Ойсара - “Локомотив – W”
Токабаева Ситора - “Сўғдиёна”

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика