Latest news

15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  2 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  5 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  3 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  3 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  1 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  4 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  11 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  11 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4

Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз" News

Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз"

Хабарингиз бор, айни пайтда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тожикистонда CAFA турнирида иштирок этмоқда

Вакилларимиз куни кеча мезбонлар билан куч синашишди (1:1), олдинда эса уларни Афғонистонга қарши баҳс кутмоқда. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа футболчиси Абдуллоҳ Омоналиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  CAFA мусобақаси қандай таассурот қолдирмоқда?

- Турнир яхши ўтмоқда. Барча шароитларни яратиб беришяпти, дея оламан. 3та учрашув ўтказдик, эртага сўнгги ўйинимиз. Ғалаба қозониб ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз. 

- Тожикистон билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолдик. Турли буюмлар отилганини футболчилар қандай қабул қилди?

- Очиғи бундай ҳолат юз беришини кутмагандик. Биз голдан сўнг ҳиссиётларимизни яшира олмасдик. 

Абдуллоҳ Омоналиев 2-рақам

- Учрашувлар қандай майдонларда ўтмоқда?

- Майдонлар яхши, деб ўйлайман. Аслида CAFA турнирлари сунъий майдонда ўтиши керак эди. Бизни ўйлаб табиий майдонга кўчиришди. Ташкилотчиларга бунинг учун миннатдорчилик билдирамиз. 

- Афғонистон билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? Рақибнинг даражаси футболчиларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаяптими?

- Тайёргарлик аъло даражада. Барча жамоага бир ҳилда муносабатда бўламиз. Бу ҳали бошланиши. Олдинда бизни катта мақсадларимиз кутяпти. Шу боис бўшашмаслигимиз зарур. 


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика