Latest news

18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  8 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  5 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари иккинчи ўйинда ҳам БАА ўсмирларига мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-16 ўсмирлари иккинчи ўйинда ҳам БАА ўсмирларига мағлуб бўлди

Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 24 апрель куни БАА ўсмирлар терма жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.
Темур Олимхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси айни дамда БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик. 20-26 апрель кунлари оралиғида ўтказиладиган йиғин давомида Олимхўжаев шогирдлари БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган эди. 22 апрель куни иккала терма жамоа ўзарок илк ўйинда майдонга тушишган ва учрашув БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди. 24 апрель, пайшанба куни, терма жамоалар ўзаро иккинчи ўртоқлик ўйинида майдонга тушишди.

Дубай шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи учрашув ҳам анча қизиқарли кечди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ўзбекистонлик ўсмирлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди ва биринчи бўлим Ўзбекистон ўсмирларининг ғалабаси билан якунига етди. Иккинчи бўлим бошида БАА U-16 ўсмирлари пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Тенг курашлар остида кечган ўйиннинг сўнгги дақиқаларида амирлик ўсмирлар иккинчи голни киритишди ва ўйин 2:1 ҳисобида БАА U-16 ўсмирларининг ғалабаси билан тугади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Ўртоқлик учрашуви.
 24 апрель. Дубай.
 БАА (U-16) – Ўзбекистон (U-16) 2:1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика