Latest news

11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали рақамдан иборат жаримага тортилди  1 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  10 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  1 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 09:10Холанд Молдовага урилган голлар учун дарвозабондан узр сўраган  5 08:43"Ал Иттиҳод" 20 ёшли сербиялик футболчига 21 миллион евро тўлади  3 08:16Суперлига. Бугун Қашқадарё дербиси бўлиб ўтади  0 07:44Криштиану Роналду яна бир совринга эга чиқди  8 01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  6 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  6 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  8

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди News

Ўзбекистон U-16 назорат ўйинида «Бунёдкор-2»га кичик ҳисобда мағлуб бўлди

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 9 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 4 август куни Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви бугун «ЖАР» стадионида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг минимал ҳисобдаги ғалабаси билан якунига етди.

Эслатиб ўтамиз, Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма дастлаб, 5 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ёшларига қарши майдонга тушган ва 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. 7 август куни ўтказилган иккинчи назорат ўйинида эса Мочинов шогирдлари Тошкентнинг «Бунёдкор» клубининг U-16 ўсмирлар жамоасига қарши майдонга тушган ва йирик ҳисобда ғалаба қозонган эдилар.

Маълумот учун, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Александр Мочинов Тошкентдаги йиғинда жами 25 нафар футболчини синовдан ўтказмоқда. Терма жамоа ўзининг навбатдаги йиғинини 13 август куни бошлаши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади.

Назорат учрашуви.
 9 август, шанба «ЖАР» стадиони.
 Ўзбекистон U-16 - «Бунёдкор-2» - 0:1
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика