Latest news

14:05"Пахтакор-79" хотирасига ҳурмат бажо келтирилган, жамоалар дурангга рози бўлган "Динамо" – "Пахтакор" баҳсидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:45Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Мали U-17 билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:31"Андижон" – "Навбаҳор" ўйинини ким шарҳлаши маълум  9 13:01"Хоразм" билан ўйинда "Бухоро"ни ким бошқариши маълум  1 12:35ОФК Чақирув лигаси. Ўзбекистонлик ҳакамлар Сурия ва Бангладеш жамоалари ўртасидаги учрашувда ишлайди  0 12:13Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"  1 11:58Улуғбек Ҳошимов: "Пахтакор"га қарши биринчи марта ўйнаётганим йўқ"  2 11:27Бобир Абдихолиқов: "Ҳар қандай футболчи асосий таркибда ўйнашни хоҳлайди"  3 11:24Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор" янги футболчиларининг лицензиясини қайтариб олиниши ва очко олиб ташланиши мумкин"  13 11:10Жуд Беллингемнинг қачон сафга қайтиши маълум   1 10:51"Манчестер Юнайтед" яна бир 60 миллион евролик трансферни амалга оширмоқчи  0 10:20Ричард Фрайдей: "Пахтакор" дарвозабонига босим ўтказишга ҳаракат қилдим ва нимадир содир бўлиши мумкинлигини сездим"  2 09:46Жанлуиджи Доннаруммага асосий даъвогар жамоа маълум  6 09:18"Краснодар" сардори фаолиятини АПЛда давом эттиришга яқин  3 08:50Суперкомпьютер Ла лига фаворитлари номини эълон қилди  6

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида News

Ўзбекистон терма жамоасининг 3 сентябрь кунги машғулотлари ҳақида

3 сентябрь куни “Жар” стадионида миллий терма жамоамиз навбатдаги машғулотни ўтказди.
Машғулот 17:20да бошланди. Аввалига футболчилар еттитадан учта гуруҳга бўлиниб, қизиб олиш учун “квадрат” ўйнашди. Бунда “Қизиллар” Тимур Кападзе, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов (каттаси), Иван Нагаев, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев ва Одил Аҳмедовдан; “Кўклар” Олег Зотеев, Жамшид Искандеров, Акмал Шораҳмедов, Владимир Козак, Игорь Сергеев, Жасур Ҳасанов (кичиги) ва Егор Кримецдан; “Сариқлар” эса Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Санжар Турсунов, Ислом Иномов, Дилшод Жабборов, Улуғбек Бақоев ва Баҳодир Насимовдан иборат бўлишди. 

Айтиш мумкинки, шу кунги машқлар футболчилар учун ортиқча юклама бўлмади. Чунки айрим ўйинчилар энди таркибга келиб қўшилгани боис мураббийлар ўйинчиларни ортиқча зўриқтирмасликни маъқул кўришди. Шу боис ҳам машғулот давомида Тимур Кападзе, Улуғбек Бақоев, Сервер Жепаров каби футболчилар асосан чигалёзди машқларини бажаришди. Бошқалар эса тўп билан охиригача ишлашди.

Уч нафар дарвозабон – Мурод Зуҳуров, Александр Лобанов ва Элдор Суюновни одатдагидек дарвозабонлар мураббийи Пётр Гизимчук шуғуллантирди. Футболчилар дарвоза томон зарба беришаётган маҳал Зуҳуров ва Лобанов навбати билан дарвозани қўриқлашди. Бундан кўриниб турибдики, Иорданияга қарши кечадиган сафар баҳсида дарвозани ё Зуҳуров, ё Лобанов қўриқлайди.

Хабарингиз бор, жароҳат туфайли Игнатий Нестеров, Фозил Мусаев, Шоҳруҳ Гадоев, Азиз Ҳайдаров сингари футболчилар йиғинда қатнаша олишмаяпти. Қолган футболчиларнинг эса соғлиги жойида. Машғулот пайтида ҳамма бирдек тер тўкишга ҳаракат қилмоқда. “Жар” стадионида бўлиб ўтган бир ярим соатлик машғулот давомида ҳужумкорликни ошириш мақсадида футболчилар тўпни қабул қилиб олгач, қисқа масофага пас ўйнаш орқали тезкор ҳужумга ўтиш устида кўпроқ ишлашди. Бундан кўриниб турибдики, Миржалол Қосимов Иорданияда ҳужумкор ўйинни маъқул кўрмоқда.

Машғулот пайтида ўйинчиларимиз шунингдек жарима зарбасини амалга ошириш, бурчак тўпларини тепиш устида ҳам ишлашди. Албатта, стандарт вазиятларга эътибор қаратиш муҳим, чунки ҳозирги футболда аксарият ҳолларда ўйин тақдирини жарима тўплари ёки бўлмаса, бурчак зарбалари ҳал этмоқда. Хуллас, 3 сентябрь кунги машғулот кўтаринки руҳда кечди. Футболчиларимизнинг кайфияти жойида. Уларнинг ҳаммаси Иордания тўсиғидан ўта олишимизга ишонмоқда.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика