Latest news

18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  1 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  1 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  8 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  52 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  1

Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим" News

Игорь Сергеев: "Ҳакамларга ўйин борасида жиддий саволлар бор. "Пахтакор-79" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим"

Суперлиганинг 18-туридан жой олган "Динамо" – "Пахтакор" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Игорь Сергеев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ҳаммасини ўзингиз кўрдингиз. Қайғули хато ҳеч қандай хавф йўқ пайтда голга олиб келди. Ҳакамларга ўйин борасида жуда кўп саволлар бор. Ҳозир қизишган пайтимда бу ҳақда гапирмайман. Умид қиламанки, ҳакамлар қўмитаси ёки тегишли идора бу масалани кўриб чиқади. Ёки аниқлайди. Ёки аниқламайди, билмайман. Жуда жиддий саволлар мавжуд. Ўйинимизда баъзи хатолар бўлди, айниқса, ўтказиб юборилган гол асосий хатомиздир. Ўйинни тўлиқ назорат қилаётган эдик. Охирида гол урганимиз яхши бўлди, гарчи дуранг ўйнаган бўлсак-да, бу жуда ачинарли. ОКМК билан бўлгани каби, бугун ҳам ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Шунчки тўп дарвозага киришни истамади.

"Пахтакор-79" – катта йўқотиш. Одатда биз ҳар йили хотира маросимига қабристонга борамиз. Мен академияда таҳсил олаётганимдан бери деярли ҳар йил хотирлаш маросимига борардим. Бугун шунчаки ўйин бўлгани учун, барча уларни ёд этишни ифодалсйдиган футболкаларда майдонга чиқди. Мониторда улар тўғрисидаги кадр кўрсатилди. Яна нимани айтишим мумкин? Жуда ачинарли, мен бу тарихни севаман, уни ҳеч қачон унутмаслик керак, академиядаги ёш футболчиларга ҳам буни сингдириш керак. Буюк "Пахтакор" билан боғлиқ фожиани унутмаслик лозим", деди 32 ёшли футболчи.

ИНТЕРВЬЮ ВИДЕОСИ

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика