Latest news

23:53"Наполи" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49"Реал" — "Сельта". Таркиблар маълум  5 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  1 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  4 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  12 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  14 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор? News

Ўзбекистон терма жамоасининг Қатарга мағлуб бўлганига ким айбдор?

Кечаги мағлубиятга сабаб бўлган жиҳатларни ўрганиб чиқамиз.

Кеча Ўзбекистон терма жамоаси, афсуски, Қатарга мағлуб бўлди (2:3). Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимда икки бор тўп ўтказиб юбориб, муваффақиятсизликка учради ва иккинчи бўлимда камбэк қилди. Бироқ учрашув сўнгида қатарликлар барибир ғалабани тортиб олишди.

Терма жамоамиз муҳим дурангни сақлаб қола олмаганига ким айбдор? Келинг, буни кўриб чиқамиз.

Таркиб ва ўйин услуби

Сречко Катанец бошланғич таркиб борасида хатога йўл қўйганидан бошлайлик. Бу, биринчи навбатда, схемага тегишли. Катанец тажриба қилишни ёқтирмайди – майдондаги жойлашув ва ўйин услуби бўйича ҳам, терма жамоага чақираётган футболчилари бўйича ҳам. Кўпчилик Ўзбекистон терма жамоаси "деярли клубга ўхшаб қолган"ини таъкидлайди: доим бир хил футболчилар чақирилади, асосий таркиб деярли ўзгармайди.

Катанец Жаҳон чемпионати саралаши тажриба қилиш учун фурсат эмаслигини айтганида, албатта, ҳақ эди. Аммо бунда нозикроқ жиҳат бор: жамоа янги нарсани қанчалик кам синаб кўрса, бўлажак рақиб учун шунчалик тахмин қиларли ва тушунарли бўлади.

Қатар терма жамоасида албатта профессионаллар ишлайди. Улар Ўзбекистон терма жамоаси қандай ўйнашини жуда яхши тушуниб турганди. Шу боис биринчи бўлимда ҳеч нарса ўхшамади. Қатарликлар ўйинга жиддий ҳозирлик кўргани ва рақибни чуқур таҳлил қилгани сезилди. Бу ҳақиқий ТАҲЛИЛ эди ва шунчаки ҳамма ишлатишни яхши кўрадиган чиройли сўз эмас.

Биринчи бўлим фалокатли бўлди. Сречко Катанецни ҳурмат қилиш керак – биринчидан, у ўйин схемаси, тузилиши ва таркибига жиддий ўзгартиришлар киритишга қарор қилди, иккинчидан, у буни жуда самарали қилди. Унинг алмаштиришлари иш берди, жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этди ва Қатар терма жамоасига ҳақиқий бош оғриқ бўлди.

Ўтказиб юборилган голларда кимлар хатога йўл қўйди?

Энди дарвозамиздан олиб чиқилган тўпларни қараймиз.

Биринчи гол – марказий нуқтадаги парокандалик. Абдулла Абдуллаев таянч ярим ҳимоячиларини тўхтатишга борди. Ҳамробеков ва Шукуров ўзлари бўлиши керак бўлган позициялардан узоқда қолишди.

Шундан сўнг Абдуллаев ўз вақтида ҳимояга қайтишга улгурмади, Шерзод Насруллаев эса унинг ҳудудини ҳимоя қилолмади. Шуни ҳам таъкидлаш мумкинки, Ўткир Юсуповнинг ўйини унчалик ишончли эмасди – тўп тўғридан-тўғри унга қараб учиб келди, лекин оёқлари орасидан ўтиб кетди. Бундай зарбани осонгина қайтариш мумкин эди.

Иккинчи голда эса Машарипов, Абдуллаев ва Ҳусанов айбдор. Ҳаммаси Жалолиддиннинг кераксиз қўполлигидан бошланди ва бу хавфли жарима зарбасига олиб келди. Қўполликдан бироз олдин у яккакурашда ютқазди (ҳа, унга нисбатан қўполлик бўлган бўлиши мумкин, лекин ҳакам қоида бузиш қайд этмади) ва "ўч олиш"га уринди. Буни дарвозада яқин жойда қилиш терма жамоа вице-сардори учун тўғри қарор эмас.

Абдуллаев жарима тўпи тепилган вақтда Алмоезга қарши турди ва унга позицияни бой берди.

Ҳусанов эса узатмани тўхтатмоқчи бўлиб, тўпни ўтказиб юборди. Бу ерда тўпни чап оёқ билан чиқариб юбориш керак эди – бундай вазиятда тўпни ўнг оёқ билан тепиш жуда мушкул.

Учинчи голда Ашурматов ва Сайфиев айби бор. 90+1-дақиқада майдонда пайдо бўлган Рустам "ўйинга киришишга улгурмади". Бундай вазиятда Ашурматов орқасидаги бўшлиқни назорат қилмади – у шунчаки Қатар терма жамоаси футболчиси у ердан чиқиб келишини кутмаганди. Яна айтиш мумкинки, шериклардан ҳеч бири Рустамга унинг ортида футболчи борлигини айтмаган.

Шу билан бирга, қатарликликларнинг 18-рақамли футболчисини дастлаб Сайфиев қўриқлаётган бўлган. Демак, ўтказиб юборилган голда айбнинг бир қисми унга тегишли. Скриншотда унинг рақибга қандай қараши, кейин эса уни ташлаб, дарвоза чизиғига яқинлашиши кўрсатилган.

Бир ибора бор: "Футбол – тартибли тартибсизлик". Ушбу тартибсизликда хатолар ва кутилмаган ҳодисалар доимо содир бўлади. Афсуски, кеча ана шу "тартибли тартибсизлик"да Ўзбекистон терма жамоаси рақибдан кучсизроқ бўлиб чиқди.

Николай Егоричев

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика