Latest news

20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  0 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0

Ўзбекистон терма жамоаси менежери ОФК очган интизомий ишга айнан нима сабаб бўлганини айтди News

Ўзбекистон терма жамоаси менежери ОФК очган интизомий ишга айнан нима сабаб бўлганини айтди

Аввалроқ, Сурияга қарши ўйинда мухлислар кийган либослар сабаб ЎФАга нисбатан интизомий иш очилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон ва Сурия терма жамоалари ўртасидаги Осиё кубоги биринчи туридан ўрин олган учрашувидан сўнг ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига нисбатан интизомий иш очгани ҳақида  футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилганди. Бунга стадиондаги ўзбекистонлик мухлисларнинг Осиё Кубогига ҳеч қандай алоқаси йўқ компания рекламаси туширилган либосларда ўтиргани сабаб бўлгани айтилганди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев сайтимизга ушбу масала бўйича изоҳ бериб ўтди. Маълум бўлишича, интизомий иш очилишига стадиондаги кўплаб ўзбекистонлик мухлисларнинг сайёҳлик компанияларидан бирининг логотипи туширилган либосларда ўтиргани сабаб бўлган.

"Кеча ОФКдан хат қабул қилиб олдик. Хатда ОФК томонидан бизга билдирилган эътироз акс этганди. Ўзбекистонлик мухлислар гуруҳи Сурияга қарши ўйинда ОФК билан келишмага ҳолда, бегона компания брендидан фойдаланишган. Эътирознинг Artel компаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Сизларга суратларни ҳам кўрсатдим. Ижтимоий тармоқларда миллий жамоамиз фан клуби раҳбари Абдураҳмон Фозилов ва Artel компания манзилига ҳар хил ўринсиз фикрлар билдиришмоқда. Улар терма жамоамизга жуда кўп ёрдам беришганини ҳисобга олиб, бу нарса адолатдан эмас деб ҳисоблайман. Шаффофликни таъминлаш учун сизларга ОФК айнан қайси бренд рекламасига эътироз билдирганини кўрсатдим. Кўрганингиздек, бу мутлақо бошқа компания. Ҳозирда ОФК биздан жавоб кутмоқда. Биз ҳуқуқшуносларимиз билан маслаҳатлашган ҳолда, уларга бугун жавоб тайёрлаймиз. Ишонаманки, бир биримизни тушуна оламиз ва ҳеч қандай жарималарсиз келишиб оламиз. Мухлисларимиздан келажакда регламентга амал қилишларини ва Ўзбекистон футбол ассоциациясини ноқулай ҳолатга тушириб қўймасликларини илтимос қилган бўлардим", - дейди Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев.

ОФК Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарши интизомий иш очди

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика