Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони "Навбаҳор"га ўтади
23 jan 2019 10:00
News
Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони "Навбаҳор"га ўтади
Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси янги мавсум олдидан таркибини кескин равишда кучайтиришда давом этмоқда.
Ўтган мавсумда "Қўқон-1912" шарафини ҳимоя қилган иқтидорли дарвозабон Ўткир Юсупов фаолиятини яна водийда давом эттиришга яқин. Ўзбекистон терма жамоаси киперига "Навбаҳор"дан жиддий таклиф тушган. "Қўқон-1912" билан шартномаси тугаган дарвозабон наманганликлар таклифига лаббай дея жавоб бермоқчи. Тез орада мазкур трансфер расмийлаштирилиши кутилмоқда.
Мавсум якунларига кўра дарҳол икки нафар дарвозабони Акбар Тўраев ва Ботирали Эргашев билан хайрлашган "Навбаҳор"да Ўткир Юсупов асосий киперга айланиши кутилмоқда.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments