Latest news

17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   1 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  7 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0

Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйини олдидан Марат Бикмаев қандай фикрда? News

Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйини олдидан Марат Бикмаев қандай фикрда?

Хабарингиз бор, бир неча соатлардан сўнг Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонида мезбонларга қарши муҳим учрашувни ўтказади.

 Бўлажак баҳс юқори аҳамият касб этишини инобатга олиб, ўз вақтида миллий терма жамоамиз таркибида кўплаб учрашувларда иштирок этган Марат Бикмаевнинг фикрларини билишга қизиқдик. Бугунги кунда Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган тажрибали футболчи, аввалига интервью беришни истамади. Аммо суҳбат МТЖ ўйини хақида ўтишини билиб, кейин розилик берди. 

- Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Саудия Арабистонига қарши муҳим учрашувини ўтказади. Бўлажак ўйин олдидан фикрингизни билдириб ўтсангиз?

- Мазкур баҳс жуда муҳимлигини барча яхши тушуниб турибди. Ўйин осон ўтмаслиги аниқ. Бугун терма жамоамиз кучли рақибга қарши сафарда ўйнайди. Саудия Арабистони терма жамоаси вакиллари мезбон сифатида бироз босим остида ўйнашини ҳисобга олсак, бу борада устунликка эгамиз. Ҳар бир ўйинда йигитлар фақат натижа учун курашиб келмоқда. Менимча бугун натижа деган фикрни миядан чиқариб юбориб ўйнаш фойдадан холи бўлмайди. Натижани ўйлаб майдонга тушадиган бўлсак, босим кучаяди. Эркин харакат қилиш керак. Менимча бугун қайси терма жамоа руҳий томондан кучли бўлса ўша ютади. Умид қиламанки, терма жамоамиз бугун ғалаба билан халқимизни хурсан қилади. 

- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг охирги ўтказган иккита ўйинидан келиб чиқиб, айтадиган бўлсак, сизнингча бугун таркибда қандай ўзгаришларни кўришимиз мумкин?

- Буни аввало мураббий ҳал қилади. Яманга қарши кечган учрашувда бош мураббий менимча етакчи ўйинчиларимизга дам бериб, Саудия Арабистонига қарши ўйинга сақлаб олиб қўйган. Терма жамоамизга кучли футболчилар таклиф этилган. Уларнинг ҳар бирига ишонаман. Уларга фақат омад тилайман.

- Бугунги ўйинда қандай ҳисоб қайд этилишини кутяпсиз?

- Тўғриси учрашувлардан олдин ҳисобни башорат қилишни истамайман. Муҳими ғалаба бўлсин. 

Муҳаммаджон суҳбатлашди. 

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика