Latest news

07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  1 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  3 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  27 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  37 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  23 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1

Ўзбекистон Польшадаги халқаро мусобақада иштирок этади News

Ўзбекистон Польшадаги халқаро мусобақада иштирок этади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоаси шу йилнинг 28 август – 3 сентябрь куни Польшада бўлиб ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади.

Syrenka Cup номли халқаро турнирда Ўзбекистон ўсмирлар термаси билан биргаликда мезбон Польша, шунингдек, Венгрия, Бельгия, Норвегия, Португалия, Руминия ва Украина U-16 терма жамоалари иштирок этади.

Дилшод Нуралиев шогирдлари “А” гуруҳидан ўрин олди ва илк турда Бельгия ўсмирларига қарши баҳс олиб боради. Мазкур жуфтлик ғолиби Польша – Венгрия ғолиби билан куч синашади. Ўз наватида мағлуб жамоалар ўзаро беллашади.

“B” гуруҳда Норвегия – Португалия ва Руминия – Украина жуфтлиги ғолиблари ва енгилган жамоалар ўзаро баҳслашади. Дилшод Нуралиев мазкур турнирга 20 нафар футболчини жалб қилди. Қуйида футболчилар билан танишиш мумкин:

Дарвозабонлар: Мўминмирзо Қодиров, Шукрон Йўлдошев;

Ҳимоячилар: Миразиз Саидов, Хуршид Убайдуллаев, Дониёр Собиров, Жасур Абдулбеков, Рустамхон Азимов, Хожимат Эркинов, Шохжаҳон Султонмуродов, Жавоҳир Жўраев, Хушнудбек Бозоров;

Ярим ҳимоячилар: Мироншох Саттаров, Темур Мамасиддиқов, Жасур Жалолиддинов, Суннатилло Ҳамиджонов, Алишер Одилов, Диёр Рамазонов, Бекзод Шамсиев;

Ҳужумчилар: Игорь Чикризов, Иброҳимҳалил Йўлдошев.

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика