Latest news

21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  0 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  3 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  3 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  13 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3

Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган? News

Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?

Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган U-23 Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги палласига келиб тўлиқ таркиб жамланди.

"Ланс" ва ЦСКА жамоалари Абдуқодир Ҳусанов, Аббосбек Файзуллаевга мусобақада иштирок этиши учун рухсат берди. Улар Вьетнамга қарши ўйинда майдонга тушишди. Шу тариқа Ўзбекистон  U-23 терма жамоаси Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирокини давом эттиради. Келинг аввалги мусобақаларда таркибимизда неча нафар легионерлар бўлганини кўриб чиқамиз. 

Агар ҳаммаси кўнгилдагидек якун топса, U-23 Осиё Кубогида тарихдаги энг кўп легионер билан иштирок этамиз. Бунгача бўлган 5 та мусобақада таркибимизда умумий 3 нафар легионер бўлган.

2014. Ўмон

Таркибдаги легионерлар сони: - 

Бош мураббий: Шуҳрат Мақсудов

Якуний натижа: Гуруҳ босқичи


2016. Қатар

Таркибдаги легионерлар сони: 1 нафар, Ҳусниддин Ғофуров ("Явор")

Бош мураббий: Самвел Бабаян

Якуний натижа: Гуруҳ босқичи


2018. Хитой

Таркибдаги легионерлар сони: - 

Бош мураббий: Равшан Ҳайдаров 

Якуний натижа: Чемпионлик

2020. Таиланд

Таркибдаги легионерлар сони: -

Бош мураббий: Любинко Друлович 

Якуний натижа: 4-ўрин


2022. Ўзбекистон

Таркибдаги легионерлар сони: 2 нафар, Жасур Жалолиддинов ("Қайрат"), Одилбек Абдумажидов ("Ордабаси")

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Якуний натижа: 2-ўрин

2024. Қатар

Таркибдаги легионерлар сони: 5 нафар, Умарали Раҳмоналиев ("Рубин"), Аббосбек Файзуллаев (ЦСКА), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Қайрат"), Абдуқодир Ҳусанов ("Ланс"), Хожимат Эркинов ("Ал Ваҳда")

Бош мураббий: Тимур Кападзе

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика